Таянч тушунча ва иборалар


Хулоса тафаккурнинг шундай шаклидирки, унда бир ёки бир неча ҳукмлардан янги ҳукм, билим ҳосил қилинади. Хулосанинг мантиқий таркиби


Download 188.26 Kb.
bet14/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Хулоса тафаккурнинг шундай шаклидирки, унда бир ёки бир неча ҳукмлардан янги ҳукм, билим ҳосил қилинади.
Хулосанинг мантиқий таркибини уч қисм ташкил этади:
1. Асослар (дастлабки билим) – янги билим ёки ҳукм чиқариш учун зарур бўлган дастлабки билимлар.
2. Хулосалаш – асослардан янги билимни мантиқий равишда келтириб чиқариш.
3. Натижа – асослардан хулосалашга мантиқий ўтиш. Масалан:
1. Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари билим олиш ҳуқуқига эга.
2. Аҳмедов – Ўзбекистон Республикасининг фуқароси.
3. Демак, Аҳмедов билим олиш ҳуқуқига эга.
Бу хулосада 2 асос ва хулоса (натижа) мавжуддир, яъни у уч ҳукмдан иборат. 1-2-ҳукмлар асослар, 3-ҳукм эса натижа, шу натижанинг асослардан мантиқий равишда келиб чиқиш жараёни хулосалашдир.
Мантиқий келиб чиқиш деб асослардан хулосани келтириб чиқариш жараёнига айтилади. Мантиқий келиб чиқиш асослар ва хулоса ўртасида мазмун жиҳатидан боғланиш, ўзаро алоқа бўлишини талаб қилади. Акс ҳолда хулоса чиқариб бўлмайди.
Хулоса чиқаришнинг бир қанча турлари мавжуддир:

Зарурий

Бевосита хулоса чиқариш

Чинлик даражасига кўра

Билвосита хулоса чиқариш

Дедуктив хулоса чиқариш

Асосларнинг сонига кўра

Фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра





Аналогия

Индуктив хулоса чиқариш

Эхтимолий


1. Асослар сонига кўра хулоса чиқариш икки турга бўлинади: бевосита ва бавосита (воситали) хулоса чиқариш.
Бевосита хулоса чиқариш деб фақат бир асосдан тўғридан-тўғри хулоса чиқаришга айтилади.
Бевосита хулоса чиқариш тўрт усулда содир бўлади: 1) айлантириш, 2) алмаштириш, 3) предикатга қарама-қарши қўйиш, 4) мантиқий квадрат бўйича.
Айлантиришда асос сифатида олинган тасдиқ ҳукм инкор ҳукмга ва аксинча айлантирилади. Бунда ҳукмнинг маъноси ўзгармайди, фақат унинг сифати ўзгаради. Масалан: Барча математиклар масалалар ечишни яхши билишлари лозим. Демак, масалалар ечишни яхши билмайдиганлар математиклар эмас. Яхши ишланган ғўза серҳосил бўлмай қолмайди. Демак, яхши ишланган ғўза серҳосил бўлади.
Алмаштиришда асос сифатида олинган ҳукмнинг субъекти ва предикати ўринлари алмаштирилади. Масалан: Адабиётшунослик бадиий адабиёт қонунлари тўғрисидаги фандир. Демак, бадиий адабиёт қонунлари тўғрисидаги фан адабиётшуносликдир.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling