Таянч тушунча ва иборалар


Учинчисини истисно қонуни


Download 188.26 Kb.
bet4/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Учинчисини истисно қонунига биноан, айни бир буюм ёки ҳодиса тўғрисида айтилган бир-бирига қарама-қарши бўлган икки фикр, ҳукмлардан бири ҳамиша чин бўлиб, иккинчиси ёлғондир, уларнинг иккаласининг ҳам бир вақтда ва айни бир муносабатда чин бўлиши мумкин эмас. Демак, бу қонун икки қарама-қарши фикр, ҳукмлардан бири чин, иккинчиси эса ёлғон эканлигини танлаб олишни тақозо қилиб, учинчи – ўртанчи, оралиқ йўл, имкониятни истисно қилади. Бошқача айтганда, учинчисининг бўлиши мумкин эмас ёки учинчиси йўқ, берилмаган. Масалан: Узоқдан кўринган одам ё эркак, ё аёлдир. Аниқ жавобингни айт: севасанми, севмайсанми? Бу мулоҳазалар берилган икки ҳолатдан фақат биттасини танлаб олишни тақозо этади, учинчи йўл, ҳолат эса бўлиши мумкин эмас. Формуласи: А ё В, ё В эмас.
Учинчисини истисно қонуни нозидлик қонунини янада ривожлантиради. Агар нозидлик қонуни қарама-қарши (контрар) ҳукмларга нисбатан амал қилса, учинчисини истисно қонуни эса зид (контрадиктор) ҳукмларга нисбатан амал қилади. Шунингдек, нозидлик қонуни ҳақиқатни аниқлашнинг икки қарама-қарши йўлини тан олиб, улардан бири чин, иккинчиси ёлғон эканлигини таъкидлайди. Учинчисини истисно қонуни фикрга жиддий аниқлик киритиб, учинчи, оралиқ, ўртанча йўлнинг бўлиши мумкин эмаслигини қайд қилади. Мантиқнинг бу қонуни ҳам тўғри, изчил, хатосиз тафаккур қилиш учун катта аҳамиятга эгадир.
Етарли асос қонунига биноан, ҳар қандай чин, ҳаққоний фикр, ҳукм, билим асосланган, исботланган, далилланган бўлиши, бунинг учун эса улар етарли, тўлиқ асослар, далиллар, фикрлар, аргументларга эга бўлиши лозим. Демак, мулоҳазалар ҳаққонийлигини асослаш, исботлашнинг ягона воситаси далиллар, асослар, фактлар ва аргументлардир. Асосланганлик эса тўғри тафаккурнинг муҳим талабидир. Зотан, асосланган, исботланган фикр тўғри фикрдир. Асосланмаган, исботланмаган фикр ёлғон, ноилмий фикр, хурофот, бидъат, бўҳтондир.
Етарли асос учун олинган далиллар, фактлар миқдори ўрганилаётган объектнинг табиати ва характерига боғлиқдир. Улар ҳаддан ташқари кўп ҳам ёки, аксинча, кам ҳам бўлмаслиги керак. Энг муҳими, улар тўғри, ҳақиқий, объектив, ишонарли бўлиши лозим. Асослар ўртасида сабаб-оқибат боғланишлари мавжуд бўлиши керак. Формуласи: Агар В бўлса, унда унинг А асоси ҳам бор.
Мантиқ қонунлари ўзаро узвий алоқадорликда мавжуд бўлади.
2–савол баёни: Объектив борлиқ, ундаги буюм ва ҳодисалар инсон онгида тушунчалар ёрдамида, улар орқали акс этади, билиб олинади. Тушунча тафаккурнинг энг дастлабки, содда шакли, реал борлиқнинг инсон онгидаги ғоявий тимсолидир.
Тушунча деб буюм ва ҳодисаларнинг энг умумий, муҳим, зарурий белгиларини инсон онгида акс эттирувчи тафаккур шаклига айтилади.
Буюмнинг асл, туб хусусиятларини ифода этувчи белги буюмнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Онгимизда акс этган нарса ва ҳодисалар белгиси тушунча белгиси дейилади. Масалан, «одам» тушунчасининг муҳим белгиси ақлли, онгли, фикрлаш, сўзлаш ва меҳнат қилиш фаолиятига эга бўлган мавжудот эканлигидир.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling