Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet29/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Г


Генезис (грек. Genesis – келиб чиқиш) маълум предметлар ҳодисалар ва улар тўғрисидаги фикр ҳамда мулоҳазаларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши, туғилиши.
Генетик метод – предмет ҳодисаларнинг келиб чиқиши ва ривожланишини таҳлил қилиш асосида тадқиқ этиш усули.
Генетик таъриф – таърифланаётган буюмнинг келиб чиқишини кўрсатадиган таъриф.
Гипотеза – (грек. Hupothesis – асос, принцип, фараз) – ҳали исботланмаган назарий фикр, фараз. Гипотеза маълум натижаларни туғдирган сабаб ҳақида қилинган фараздир. Гипотезани илгари суриш, асослаш ва исболаш–илмий билишнинг ривожи учун зарур методдир. Гипотезанинг назарияга айланиши учун уни текшириш керак. Гипотезани текшириш натижасида: а) унинг эҳтимоллиги ортади; б) ҳақиқатлиги исботланади, назарияга айланади; в) гипотеза рад этилади. Барча назариялар гипотеза босқичини босиб ўтади. Гипотеза практикада исботлангандан сўнг ишонарли назарияга айланади.
Гипотетик – дедуктив метод – илмий текшириш усули бўлиб, бу усул воситаси билан даставвал ўрганилаётган предмет ҳақида бир неча гипотеза келтирилади. Келтирилган гипотезалар асосида дедуктив йўл билан ҳулоса чиқарилади. Бу метод бошқа методлар билан (анализ, синтез, индуктив ва б.) бирга қўлланилгандагина аҳамиятли бўлади.
Гносеология (грек. Gnosis – билищ, logos - таълимот) – билиш назарияси, философиянинг муҳим соҳаси:
generalisatio – (лот.) яккадан умумийга қараб умумлаштиришдир;
genus praximum – (лот.) энг яқин жинс;
gratis dictum – (лот.) беҳуда айтилган, чунки аргументлари йўқ, шунга кўра асосланмаган;
grosso modo – (лот.) тахминан, умумий тарзда баён қилмоқ.

Д


Дедуктив исбот (традицион мантиқда) исботнинг шаклларидан бўлиб, айрим, якка ҳукмлардан иборат бўлган тезиснинг умумий қоидаларига асосланиб исботлаш усулидир.
Дедуктив ҳулоса -умумий чин асослардан шу умумийликка кирувчи хусусийлик ва яккалик ҳақида янги билим берувчи хулоса шакли.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling