Таянч тушунча ва иборалар
Download 188.26 Kb.
|
6-мавзу МАНТИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дилемма
- Диссидент
- Дихотомик бўлиш
- Доминант
- Dictum factum
- Divicio
Диалектик мантиқ – тафаккур ҳаракатининг умумий қонунлари ва формалари ҳақидаги фикр билан объектив реалликни билиш йўллари тўғрисидаги, яъни фалсафий категорияларнинг ўзаро алоқадорлигини татдиқ этадиган фандир.
Дилемма (грек. di – икки марта; lemma – гап, икқиланган гап) – шартли-айирувчи силлогизмнинг шаклларидан бири. Дискуссия (лот. discussio – текшириш, таҳлил қилиш) – бирорта муаммони муҳокама қилиш, у бўйича баҳс қилиш, тортишув, мунозара қилиш. Диссидент (лот. dissident – ихтилоф, кўнмаслик) – ихтилофчи, бузғунчи. Дистант – логик қарама – қаршилик (лот. distatio - оралиқ) бир предмет, ҳодиса тўғрисида айтилган фикрга бир неча вақт ўтгандан сўнг қарама-қарши фикр айтиш. Дихотомик бўлиш (грек. dicha – ва, home – икки қисмга ажратиш) –тушунчаларнинг ҳажмини иккита бир-бирига зид бўлган қисмга мантиқан бўлиш. Догма (грек. dogma – фикр, таълимот) – қандай конкрет шароитда қўлланилишидан қатъи назар танқид кўзи билан текширилмай, кўр-кўрона қабул қилинаверадиган, ўзгармас қоида, ақида. Доминант (лот. dominatio - ҳукмрон) – ҳукмрон ғоя, бирон нарсанинг бош, сабаби, асосий томони. Dictum de omni et nulla (лот.) Силлогизм аксиомасининг лотинча қисқартирилган формуласи. Таржимаси: ҳамма нарса тўғрисида айтилган ва ҳеч нима. Тўла матни:синфга мансуб ҳамма предметлар тўғрисида тасдиқланиб ёки инкор қилиниб айтилган фикр, шу синфга кирувчи айрим предметларга ҳам тегишлидир. Dictum factum (лот.) – айтилган, демак бажарилган. Disrepant facta cum dictis (лот.) далиллар сўзларга мос келмайди. Displicuit nasus tuns (лот.) – объектив эмас, балки бирор кишига қарши субъектив баҳо беришиш (сўзма-сўз таржимаси: сенинг башаранг ёқмайди). Divicio (лот. ) – бўлиш. Dostus cum libro (лот. тили билан фикрловчи) – мустақил ҳолда фикр айтишга қўрқувчи одам Dubium (лот.) – иккиланиш, шубҳа. ЕЕ – лотинча Nego – инкор қиламан сўзининг биринчи унли ҳарфи бўлиб, умумий инкор ҳукмнинг символик ифодасидир. Download 188.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling