Таянч тушунчалар


Download 46 Kb.
bet2/2
Sana11.10.2023
Hajmi46 Kb.
#1698578
1   2
Bog'liq
1-семи маруза

Ижтимоий тарбия еса боланинг ижтимоийлашувига қаратилган ижтимоий аҳамиятга молик фазилатларни шакллантириш жараёнидир. Ижтимоий тарбия муаммолари хусусида А.В.Мудрик, В.Д.Семёнова, Г.Н.Филова сингари олимлар тадқиқотлар олиб борган.
Ижтимоий педагогиканинг асосий тамойиллари. “Тамойил” тушунчаси лотинча “асос” деган маънони англатади. Ҳар бир фан ёки соқа о`з тамойиллари асосида ривожланиб боради. Ижтимоий педагогика тамойиллари педагогика фанининг умумий тамойилларидан келиб чиқади.
Ижтимоий педагогиканинг муаммолари узоқ тарихга ега бо`лишига қарамасдан йевропа, Россия ва О`збекистонда алоқида фан сифатида о`зининг дастлабки қадамларини қо`ймоқда. Шунинг учун ҳам унинг тамойилларини белгилашда ҳам анча мураккабликлар вужудга келди. Шунга қарамасдан, бу фаннинг қуйидаги учта тамойилга суяниши, яъни асосга ега еканлиги аниқ. Булар: Табиатга мувофиқлик тамойили, Маданиятга мувофиқлик тамойили, инсонпарварлик тамойили.
Тарбиянинг табиягга уйг`ун бо`лиши- ижтимоий педагогика принсипи, шунга кура ижтимоий педагог ўз амалий фаолиятида боланинг табиий ҳолда ривожтаниш омилларига таянади. Тарбиянинг тарбияга уйгун булиш Принсипи илк бор славян педагоги ЙАн Амос Коменский (1592-1670) билан унинг «Буюк дидактика» (1632) деган енг асосий ишида таърифланган. Каменский, инсон табиятининг бир қисми ва у табиятнинг бир кисми сифатида унинг енг асосий, умумий қонунларига бо`йсунади, деб ҳисобланади. Коменскийнинг фикрича, табиатнинг бу қонунлари о`симликлар ва ҳайвонлар оламида ҳам шунингдек, инсонга нисбатан ҳам ўз таъсирини о`тказиб туради. Каменский нафақат тарбиянинг умумий қонунларига, бола шахси психологиясига ҳам таянади. У болаалар о`спиринлар ва ёш йигитларнинг ёшига оид тафсифига таянган ҳолда ўз болалар таълим-тарбияси тизимини илгари суради, асослайли ва қуради. Коменскиндан анча илгари шарқ уйгониш даври буюк олими ва мутафаккири Абу Али Ибн Сино (980-1037) ўз асарларила тарбиянинг табиатта уйг`ун булиш ҳақида гапирган еди. Масалан «уй рўзг`ор тутиш» ҳақидаги асарида Ибн Сино ёзган едики, инсон ақлли мавжудод шунинг учун табиатда алоҳида ўрин тутади ва унинг қонунларига ко`ра ривожланади. «ЙОлг`он хислатларни қайта тарбиялаш» асарида еса Ибн Сино ёзадики, кимки ахлоқли инсонни тарбияламоқчи бо`лса унда у уни ҳар тамонлама о`рганиши, инсоннинг табияти қоидаларини билиши керак. Натижада тарбиянинг табиат билан уйг`ун бо`лиши принсипи кўпгина буюк педагоклар томонидан ўз педагогик ва ижтимоий педагогик назариялари қуриш асоси сифатида олинган еди. Масалан, Франсия фалсафачиси Жан Жак Руссо бола тарбияси табиат билан уйг`ун равишда амалга оширилиши керак деб ҳисоблаб, ёзади «болалар катта бо`лишидан илгари бола бо`лиши керак». Швецар педагоги Иоган Генрих Песталоци йетим ва қаровсиз болалар учун муассасалар ва болалар уйини яратган, у ҳисобладики, тарбия мақсади-инсон табиий кучлари ва қобилиятларини ривожлантиришдир, бунда ривожланиш ҳар томонлама ва уйг`ун бо`лиши лозим. Немис олими ва педагоги Адолф Дистервег ҳам о`з ишларида талим-тарбия жараёнида ёш ва индивидуал хусусиятларини етиборга олиши лозимлигини таъкидлайди. Тарбия билан уйг`ун булиши рус классик педагоглари ишларида ҳам ўз аксини топган. К.Д.Ушинский ўзининг асосий «инсон тарбия предмети сифатида» деган психалогик педагогик асарида ёзган едики, бола тарбияси ва таълими учун тарбия принсиплари ва қоидаларини билиш, тадбик қила олиши лозим. Ушинский физиология, гигийена ва психология (диққат, хотира, тасаввур, ирода) асосларини о`рганиш заруриятини асослаб берди, унинг асоси сўзлаш қобилиятини ахлоқий естетик ва диний хислари, дидактикани о`рганишга о`тиш мумкин.
Ижтимоий педагогикада тарбиянинг табиат билан уйг`ун бо`лиши принсипига амал қилиб, куйидаги қоидаларга таяниши лозим:
- болалар ёши хусусиятларини етиборга олиш;
- болалар жинсий о`згарувчанлигини етиборга олиш;
- меъёридан четтга чиқиш билан боғлиқ бўлган болаларнинг индивидуал хусусиятларини етиборга олиш;
- бола шахсидаги ижобий, кучли томонларига таяниш;
- бола ташаббускорлигини ва мустақиллигини ривожлантриш.
Бу принсип тарбиянинг табиат билан уйг`ун бо`лиши принсипининг давомидир. Унинг зарурияти инсон табиати билан шартланган. Инсон биологик мавжудод сифатида туг`илади, шахс бўлиб еса бир авлоддан иккинчи авлодга шахс тарбияси ва ривожланиши жараёнида ўтадиган ўзини тутиш ижтимоий тажрибани ўзлаштириб йетишади. Антик жамиятдаги файласуф ва педагоглар шахс шаклланиши ва маданият ўртасидаги чуқур боғлиқликни таҳлил қилганлар. СҲу нарсага СҲарқ Уйг`ониш даври мутафакирлари Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Навоий ҳам ўз асарларида ҳам то`хталганлар. Бунда иккита муҳим тезис белгиланди: шахс маданият орқали шакланади, ҳар қандай маданият асоси, бойлиги еса инсондир. Маданият юқори ахлоқий инсонни шакллантиришнинг зарурий ва енг муҳим омилидир. Маданият билан уйг`ун бо`лиш принсипи педагогикада А.Дистервег (Х1Х аср) томонидан илгари сурилган. Унинг фикрича болани тарбиялаш жараёнида унинг туг`илган жойи, шарт-шарити, бир сўз билан айтганда, уни о`раб турган маданий жиҳатлар еътибордан четда қолмаслиги лозим. Бутун инсоният ҳар бир ҳалк ва ҳар бир авлод маданият ривожланишининг маълум бир пог`онасида туради. Агар бола ўз меъёрида ривожланган бўлса, у ўша жамият мадагниятини ўзлаштиради, яени жамият билан интеграцияга киришади. СҲу билан унинг ўзи ҳам ўша маданиятнинг яратувчисига айланади. Бу тамойилга кўра болаларнинг маданиятини ривожланишидаги чекинишларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ижодкорлигини ошириш талаб етилади. Ж. Пиаже, К.Роджерс, В.Сухомлинский каби олимларнинг фикрича, инсоннинг моҳияти фақатгина биологик ва ижтимоий жиҳатлардан иборат емас. У маънавий муносабатлар билан тўла. Гуманистик тарбиянинг идеали ҳам томонлама ривожланган шахсдир. Ижтимоий педагогнинг вазифаси фақатгина болаларни севиш емас, уларга ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари, дўстлари ва атрофдаги инсонларни севишни ўргатишдан иборатдир. Инсонпарварлик ғояси ижтимоий педагог учун жуда муҳим, айниқса, ривожланишида чекланишлар пайдо бўлган болалар учун бу тамойил муҳим аҳамиятга ега.
Инсонпарварлик тамойилига кўра:
- қандай шароитда яшашидан қатъий назар жамиятдаги барча инсонларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
- “Менинг ўзим ҳал қиламан” позициясини танлашга, ўз муаммоларини ўзи ҳал етишга ўргатиш ва ёрдам бериш;
- Болаларга ёрдам беришни уларга аянч ҳисси билан емас, балки уларнинг жамиятга киришишига ёрдам бериш асосида билдириш талаб етилади


Саволлар
1. Ижтимоий педагог олдига қўйиладиган касбий талабларни санаб беринг:
2. Ижтимоий педагогдан қандай малака ва ко`никмаларга ега бо`лиш талаб етилади?
3. Ижтимоий педагогнинг ҳуқуқлари нимадан иборат?.
4. Ижтимоий педагогнинг касбй сифатлари, етик мажбуриятларига нималар киради?.
5. Ижтимоий педагог фаолиятинннг модели ҳақида гапиринг?.
6. Ижтимоий педагогиканинг асосий категориялари қайсилар?
7. жтимоий педагогиканинг тамойилларини қайсилар?
Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling