Технологик жараёнларни компьютерли моделлаштириш принциплари ва уларни автоматлаштирилган тизимларда қўлланилиши


Математик моделларнинг асосий турлари


Download 138 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi138 Kb.
#1059315
1   2   3
Bog'liq
1-маъруза (1)

Математик моделларнинг асосий турлари. Жараёнларнинг амлга оширилиш ва аппаратуралирасмийлаштирилишидан келиб чиқиб, барча кимё-технологик жараёнларни тўрт синфга ажратиш мумкин:

  1. вақт бўйича ўзгарувчи (ностационар) жараёнлар; 2) вақт бўйича ўзгармас (стационар) жараёнлар; 3) фазода параметрлари ўзгарадиган жараёнлар; 4) фазода параметрлари ўзгармайдиган жараёнлар. Мос равишда ушбу синфларга тегишли моделларни қуйидагича келтириш мумкин: 1) динамик моделлар – вақт бўйича ўзгарувчи моделлар; 2) статик моделлар – вақт бўйича ўзгармас моделлар; 3) тақсимланган параметрли моделлар – фазода параметрлари ўзгарувчи моделлар; 4) мужассамлашган параметрли моделлар – фазода параметрлари ўзгармас моделлар.

Мужассамлашган параметрли моделлар. Моделларнинг кўрсатиб ўтилган синфлари учун ўзгарувчиларнинг фазода турғунлиги характерли бўлганлиги учун ностационар жараёнларнинг математик тавсифлари алгебраик тенгламалар ёки биринчи тартибли дифференциал тенгламалардан тузилади. Моделнинг берилган синфи билан тавсифланадиган объект сифатида оқимнинг идеал аралаштириш аппаратини олиш мумкин. Бунда аралаштиргичнинг тезлиги шундайки, аппаратнинг барча нуқталарида концентрация бир хил бўлади (1.2-расм).




Тақсимланган параметрли моделлар. Агар жараённинг асосий ўзгарувчилари нафақат вақтда, балки фазода ҳам ўзгарса, ёки агар кўрсатилган ўзгаришлар фақат фазода бўлиб ўтса, унда бундай жараёнларни тавсифлайдиган моделлар тақсимланган параметрли моделлар деб аталади. Уларнинг математик тавсифи одатда хусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни, ёки стационар жараёнларнинг битта фазовий ўзгарувчили оддий дифференциал тенгламаларни ўз ичига олади. Бундай моделлар билан тавсифланадиган жараёнлар мисоли сифатида диаметрига нисбатан узунлиги катта ва реагентларнинг ҳаракат тезлиги катта бўлган қувурли аппарат хизмат қилади (1.3-расм).


1.3. Расм. Идеал сиқиб чиқариш моделини амалга оширувчи аппарат схемасининг мисоли

Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling