Технологик жараёнларни компьютерли моделлаштириш принциплари ва уларни автоматлаштирилган тизимларда қўлланилиши


Download 138 Kb.
bet3/3
Sana24.12.2022
Hajmi138 Kb.
#1059315
1   2   3
Bog'liq
1-маъруза (1)

Статик моделлар. Статик моделлар объектнинг ишлашини стационар, яъни вақт бўйича жараённинг параметрлари ўзгармайдиган шароитларда акс эттиради. Шунга мувофиқ статик моделларда математик тавсиф вақтни ўзгарувчи сифатида ўз ичига олмайди ва тақсимланган параметрли объектлар ҳолида алгебраик ёки дифференциал тенгламалар билан ифодаланади.
Динамик моделлар. Динамик моделлар объектнинг вақт бўйича ўзгаришини акс эттиради. Бундай моделларнинг математик тавсифи албатта вақт бўйича ҳосилаларни ўз ичига олади. Кўпинча динамик моделлар кириш ва чиқиш ўзгарувчилари боғлаб турувчи узатиш функциялари кўринишида қурилади.
Математик модел моделлаштириш дастури шаклида амалга оширилиб, аниқланган ечим алгоритмлари учун объектда юз берувчи ҳодисаларнинг моҳиятини акс эттирувчи математик тавсифнинг тенгламалар тизими ҳисобланади. Бу таърифга мувофиқ математик модель уч жиҳат мажмуида кўрилиши керак: маъноли, таҳлилий ва ҳисобий.
Маноли жиҳат ўзида моделлаштирилаётган объект табиатининг физикавий тавсифини ифода этади.
Таҳлилий жиҳат объектда бўлиб ўтадиган ҳодисалар ва улар орасидаги функционал алоқаларни акс эттирувчи тенгламалар кўринишидаги жараённинг математик тавсифидир.
Ҳисобий жиҳат – дастурлаш тилларининг бири ёрдамида моделлаштирилувчи дастур сифатида амалга оширилган математик тавсиф тенгламалар тизимини ечиш алгоритми ва усулидир.
Монандлик – бу реал объекга математик моделнинг ҳам сифат жиҳатдан (модел ва объектда ўзгарувчилар тенденцияси бир хил) ҳам миқдор жиҳатдан (экспериментал маълумотлар) мувофиқлиги:



,

бу ерда - тажриба ўлчашларининг хатоликларидан кам эмас.


Агар монандликка эришилмаса, унда идентификациялаш масаласини ечиш керак бўлади.
Идентификациялаш – мослашмаганлик мезонининг энг кичик қиймати қидириладиган оптималлашнинг хусусий холи





Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling