“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Фаннинг мазмуни ва таркиби


Download 7.03 Mb.
bet2/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

1. Фаннинг мазмуни ва таркиби




Таянч иборалар :


Халқ хўжалиги, тарнспорт, вазифа, мақсад, восита, технология, машина, соҳа, замонавий, саноат, жихозлар

Ҳалқ ъўжалигидаги барча ишлаб чиқариш корхоналарида материалларни технологик транспортловчи машиналар мавжуд. Сўнгги йилларда барча техника соҳасида бўлганидек саноат корхоналарида ҳам замонавий транспортловчи машина ва жихозлар билан таoминланмоқда. Фаннинг мақсади талабаларни ана шу техника билан таништириш ва улардан фойдаланишни ўргатишдир.


Фаннинг вазифаси - талабаларга ъозирги замон технологик транспортловчи машиналарни конструкциясини, ишлаш асосларини қўлланиш соҳаларини ҳисоблаш асосларини, ўргатишдан иборатдир. Бу фан материаллар қаршилиги назарий механика, машина ва механизмлар назарияси, машина деталлари каби фанлар асосида ўрганилади.
"Материалларни технологик транспортловчи машиналар" фанида саноат корхонасидаги мавжуд транспорт воситалари: оддий юк кўтариш машиналари, кранлар, чиьирлар, юк ортиш ва тушириш машиналари, узлуксиз ва узлукли транспорт воситалари, уларни классификацияси юритмалари ва махсус деталлари, ҳисоблаш усуллари ўрганилади.

2. Транспорт воситаларининг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти


Таянч иборалар :

жараёни, комплекс, механизация, корхона, кимё, механизация, ишлаб чиқариш.

Транспорт хизмати корхона фаолиятида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ташиладиган юкларнинг катта қисми корхона ички транспорт воситалари, темир йўли ва автомобиллар транспорти орқали амалга оширилади. Кимё ва қурилиш материалларида юқорида айтиб ўтилган транспортлардан ташқари, ички транспорт хизмати воситалари таркибига трубопроводлар узоқ масофага қувурлар орқали суюқлик ва газ узатадиган иншоат, пневматика /порошоксимон материалларни қисилган ҳаво ёрдамида транспортловчи иншоат/ транспорти воситалари киради.


Корхоналарда техника ва технологиянинг ривожланиши ва улар иш фаолиятининг такомиллашиши натижасида ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш, автоматизациялаш, корхона ички транспорт хўжаликларини тўхтовсиз ва доимо бир меoёрда ишлаб туриши каби муҳим омиллар самарасини оширади.
Ъозирги вақтда корхоналардаги транспорт воситалари қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради:
1. Асосий ва ёрдамчи цех ва участкаларни моддий техника билан таoминлаш.
2. Юкларни ортиш-тушириш ва ташиш жараёнларини механизация ва автоматизация ёрдамида бажариш.
3. Транспорт воситаларидан унумли фойдаланиш, транспорт ъўжалигида банд бўлган ишчиларни машина ва жихозларни унумдорлигини доимо ўстириб бориш билан бирга сарф-харажатларини камайтириш.
4. Технология жараёни ва транспорт хизмати ўртасидаги ўзаро алоқани ташкил этиш ва таoминлаш.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling