Гидравлик домкрат кандай ишларни бажаришга мулжалланган ?
Рейкали домкрат ердамида юкни неча метр баландликка кутариш мумкин ?
[1. 3-боб, 77-85 бетлар]
[2. 10-боб, 72-81 бетлар]
[6. 113-121 бетлар]
3 - МАРУЗА
Мавзу: ЮК КУТАРИШ МАШИНАЛАРИ
Режа:
3.1. Чиьирлар
3.2. Кўтаргичлар
3.3. Юк ортиш машиналари
3.1. Чиьирлар
Таянч иборалар :
Дастаки, юритмали, электрореверсив, барабан, пулат аркон, юк возни,
полиспаст, аркон диаметри, кутарувчи, барабан.
Чиьирлар қурилиш конструкциялари ва жихозларини монтаж қилишда, оьир юкларни қурилиш майдонида жилдиришда, шунингдек кранлар, кўтаргичлар ва бошқа кўтариш тушириш машиналарида қўлланилади. Бажарадиган ишига кўра чиьирлар қуйидаги турларга: кўтарувчи ва куч чиьирларига бўлинади. Юритмасига кўра – дастаки ва машина юритмали. Барабанлар сонига кўра – бир, икки барабанли ва барабансиз.
Барабанли дастаки юритмали чиьирлар. Бундай чиьирларнинг тортиш кучи 580 кН бўлиб, пўлат арқон сарфи эса 50200 метрни ташкил қилади. Монтаж ишларида қўлланувчи барабанли дастаки юритмали чиьирнинг схемаси 3.1а–расмда келтирилган. Чиьир барабан 1, очиқ тишли узатма 3, дискли юк таянувчи тўхтатгич 4 ва станина 2 дан иборат.
Тўхтатгич станина 2 га маъкамланган параллел валларга ўрнатилган. Даста 6 ни айлантириш билан юкни кўтариб туширилади.
Дастаки чиьирларда бир, икки ва тўрт киши бирданига ишлаши мумкин. Қисқа муддатли ишлашда (5 дақиқагача) даста узунлиги 400 мм бўлганда бир кишига тўьри келадиган зўриқиш кучи 200 Н гача бўлиши керак.
Юритма чиьирлар. Барабан билан электродвигателни кинематик қўшилишига кўра чиьирлар электрореверсив ва фрикцион бўлади. Электрореверсив чиьирларда электродвигателаp билан барабан ажралмас қилиб маъкамланган, фрикцион чиьирларда эса электродвигателp ва барабан валлари фрикцион муфта орқали маъкамланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |