“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet17/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

4.2. Электр юритма


Таянч иборалар :
Реверсивлаш, стационар кранлар, узгармас ток двигатели, асинхрон двигател, киска муддатли, узок давом этадиган нагрузкалар.

Бундай юритмалар тежамлилиги, ҳаракатни иш бажарувчи органларга мураккаб узатиш системаларисиз бевосита узатиш мумкинлиги, харакатнинг йўналишини узгартириш (реверсивлаш) қулайлиги, ишга доим шай туриши, масофадан бошқариш ва автоматлаштириш имконининг кенглиги, ишга туширишнинг оддийлиги, бошқаришнинг қулайлиги, қисқа вақтли ўта нагрузкада ишлаши мумкинлиги каби афзалликлари билан барча стационар кранларда кенг ишлатилмоқда.


Электр юритмали машиналарнинг камчилиги электр энергияни ташқи энергия манбаидан олиши (автоном эмаслиги)дир.
Электр юритмалар электр энергиясини механик энергияга айлантиради, бу энергия эса кранларнинг бирор механизмини ишга туширади.
Кўтариш-ташиш машиналарида 110, 220, 440 ва 500 В кучланишда ишлайдиган ДП маркали узгармас ток двигателли ва 220, 330 ва 550 В кучланишда ишлайдиган МТК ва МТКВ маркали қисқа туташтирилган роторли уч фазали ва МТ, МТВ маркали фаза роторли асинхрон двигателлар ишлатилади. Кран-балка, электр таллар, кўтаргичлар, шунингдек, юк ташувчи бошқа машиналарда қисқа туташтирилган роторли 4А-С маркали ва юргизиш моменти катта 4АP маркали асинхрон двигателлар ишлатилади.
Ўзгармас ток двигателларининг юк кўтариш машиналарида ишлатилиши анча қулай бўлиб, улар қуйидаги афзалликлари билан ўзгарувчан ток двигателларидан фарқ қилади: тезликни тез ростлаш имконини беради, кўтарилаётган юкнинг массаси номинал қийматидан кичик бўлганда, тезликни ошириш мумкин, юқори нагрузкага чидамли ва бир соатда ишга тушириш частотаси юқори. Аммо тежамлилиги уч фазали асинхрон двигателларга нисбатан паст. Ўзгармас ток двигателлари асосан металлургия кранларида, уч фазали асинхрон двигателлар эса барча юк кўтарувчи ва юк ташувчи машиналарда ишлатилади.
Кран юритмаларида қўлланиладиган двигателлар асосан уч режимда ишлайди:
1. Қисқа муддатли, узоқ давом этадиган ўзгармас доимий нагрузкалар 10, 30, 60 ва 90 мин.
2. Уланиш давомийлиги (УД) нисбатан қисқа маддатли такрор (15,25,40 ва 60), яoни цикл давомийлиги 10 минутдан ошмайди.
3. УД қиймати қисқа муддатли такрор ва қисман ишга тушириб тўхтатиладиган (30, 60,120 ва 240 соат).
Электр двигателни танлаш. Юк кўтариш машиналарида ишлатиладиган электр двигателларга қуйидаги асосий талабалар қўйилади.
1. Двигателp такрор-қисқа муддатли режимда ишлаганда, берилган ишга туширишлар даври ичида двигателp рухсат этилган чегарадан ортиқ қизиб кетмаслиги керак.
2. Электр двигателнинг юргизиш момент берилган тезланишда механизмнинг иш режимини таoминлаш учун етарли бўлиш керак.
Электродвигателp қизиш шарти бўйича танланади, яoни унинг қизиши рухсат этилган чегарада қувват квадратига пропорционал ва уланиш давомида ундан ортиб кетмаслиги керак. Электр двигателнинг эквивалент қуввати (чульам изоляциясининг қизиши бўйича):



бунда N1N2…..Nn - алоҳида иш давридаги олинадиган кувватлар: t1,t2…tn -иш даврларининг давомийлиги: tц - циклнинг давомийлиги.


Ҳисобланган эквивалент қувват, уланиш давомийлиги (УД)да электр двигателнинг номинал қувватидан ошмаслиги керак. Кран электр двигателлари каталогида УД (15,25,40,60)га нисбатан стандарт қийматлар учун номинал қувватлар келтирилган. Агар механизмнинг УД каталогда берилган қийматга тенг бўлмаса, номинал қувват қуйидагича аниқланади:



бунда, Nн- каталогда кўрсатилган УД да двигателнинг номинал қуввати.


Каталогдан қабул қилинган номинал қувват бўйича берилган УД да двигателнинг унга тенг ёки катта қуввати танланади.



Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling