“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet18/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

4.3. Гидравлик юритма


Таянч иборалар :
Погонасиз ростлаш, насос,механик энергия, суюклик окими, гидравлик босим,
гидромотор,оким энергияси,клапан,дроссел,шестерняли,парракли,аксиал еки радиал.

Ъозирги вақтда фойдали иш кэффициенти юқорилиги, тезликни поьонасиз ростлаш имкониятининг кенглиги, исталган иш режимда чидамли ишлай олиши, бошқаришнинг оддийлидиги, иш органларини исталган вазиятга қўйиш мумкинлиги, ихчамлиги, катта қувватларни узата олиши каби катор афзалликлари туфайли гидравлик юритмалар юк кўтариш машиналари ва қурилмаларида кўплаб ишлатилмоқда.


Сўнгги пайтда кўпгина кранларда кўтариш-тушириш, харакатга келтириш, қулочини ўзгартириш, буришда гидравлик юритмалар ишлатилмоқда.
Гидравлик юритмада электр двигателp ёки ички ёнув двигатели ҳара-катлантирадиган насосда механик энергия суюқлик оқими энергиясига-гидравлик босимга айланади, сўнгра суюқлик куч цилиндрига ёки гидроматорга келади, бунда суюқлик оқими энергияси механик энергияга айланади.
Гидравлик юритмаларнинг принципиал схемаси 15-расмда тасвирланган насос 2 воситасида тақсимлагич 5 га келади. бунда тақсимлагич гидроцилиндр 6 штогини суришга, штокни қайтаришга ёки уни маoлум вазиятда тўхтатишга имкон беради. Клапан 4 системани ўта нагрузкалардан сақлайди.

15 расм. Гидравлик юритманинг принципиал схемаси.

Иш органи тезлигини хажмий ва дросселли ростлаб, поьонасиз ўзгартирилади. Хажмий ростлашда иш унумдорлиги узгарувчан насос қўлланилади, бунда насос ҳаракати текис ўзгартирилса, гидромотор валиинг айланиш тезлиги ёки гидроцилиндр штогининг ҳаракати текис ўзгаради.


Бундай ростлаш усули ростлашнинг кенг диапазонида энг катта фойдали иш коэффициентини таoминлайди. Дросселли ростлашда насос узатаётган суюқлик икки оқимга бўлинади: биринчиси гидромотор (гидроцилиндир)га келади, чунки насос доимо тўла нагрузкада ишлайди, бу усул фақат қувватли гидроюритмаларда қўлланилади.
Гидравлик юритманинг асосий органи насос ҳисобланади, у шестерняли, паракли, аксиалp радиал-плунжерли бўлиши мумкин.
Шестерняли насос энг кўп тарқалган. Унинг конструкцияси оддий, ишончли ишлайди ва гидромотор режимида фойдаланишга ярайди. Шестерняли насослар иш унумдорлиги ўзгармас (400 л/мин гача) ва суюқлик босими 15 МПа гача қилиб ишлаб чиқарилади. Шестерняли насос (16 расм) бир-бири билан талашадиган иккита шестерня 1 ва 3, бу шестернялар жойлашган корпус 2 дан тузилган. Ҳаракат етакчи валга шпонка билан махкамланган шестерня 1 орқали етакланувчи шестерня 2 га узатилади.
Шестерня 1 ва 3 ташқи томондан тишлашгани учун насоснинг ўзи ҳам ташқи тишлашмали шестерняли насос дейилади.
Сўрувчи гидротрубалар шестерняларга тишлар ажраладиган томондан, босимли гидротрубалар эса тишлар тишлашга кирадиган томондан келтирилган. Тишларнинг каллаклари тишланиб, тишлар орасидаги ботиқлардан мойни сиқиб чиқаради, натижада гидросистеманинг босим гидротрубасида босим вужудга келади. Сурувчи гидротрубадан келаётган суюқлиқ тишлар ботиқлари билан насос корпуси девори орасидаги бўшлиқлардаги босим гидротрубасига ўтади. Суюқликнинг шестерняли насосдаги ҳаракати (16 расм) стрелкалар билан қўрсатилган. Шестерняли насослар кўприкли кранларда, кўтариш ва ҳаракатлантириш механизмларида ишлатилмоқда.
Шестерняли насосларнинг ФИК бошқа типдаги насосларникига қараганда анча паст (кўпи билан 0,7 ...0,75) ва юқори босимларда ишлатилганда узоққа чидамайди. ён томонлардаги тирқишларни камайтириш учун юқори босимли насосларда махсус втулкаларни шестерняларнинг ён сиртларига автоматик равишда сиқиб-сиқиб қўйиш кўзда тутилади. Бунда суюқликнинг иш босимидан фойдаланилади. Радиал тирқишларни камайтириш керак. Конструкциянинг оддийлиги ва арзонлиги шестерняли насосларнинг афзаллигидир, шунинг учун улардан ФИК нинг қиймати унчалик аҳамиятга эга бўлмаган кран гидравлик узатмаларида фойдаланиш тавсия этилади.
Статор 3 ичида жойлашган парракли насос (17 расм) ротори 2 радиал ўйиқларда қўзьалувчи 10-12 та парраклар 1 бор. Парраклар минимал масофада етган нуқтадан ўтаётганида ротор билан статор орасидаги бўшлиқнинг хажми ортади, натижада бу бўшлиқ суриш канали А-В оркали келувчи иш суюқлиги билан тўлади. Парраклар ротор билан статор орасидаги максимал масофада етган нуқтани ўтганда парраклар орасидаги бўшлиқ кичиклаша бошлайди ва иш суюқлиги хайдаш бўшлиьига сиқилади ҳамда Б-Г ҳайдаш каналига ўтади. Бундай насосларнинг иш унумдорлиги 200 л/мин, айланишлар частотаси минутига 1200-1800 да қуввати 15-85 кВт бўлади.






Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling