“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


-расм. Шестерняли 17 расм. Парракли насос


Download 7.03 Mb.
bet19/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

16-расм. Шестерняли 17 расм. Парракли насос
насос схемаси. схемаси.


4.4. Ички ёнув двигателлари


Таянч иборалар :
Двигателлар , ички ёнув , ёнилги , бензин , соляр мойи, карбюратор, дизел,

Ички ёнув деталлари кўчма транспорт машиналаридаги кенг қўлланилади. Афзалликлари: ташқи энергия манбаига боьлиқ бўлмайди, ишга доимо шай туради, қувват бирлигига тўьри келадиган оьирлиги унча катта эмас.


Транспорт машиналарини харакатлантириш учун, асосан, солярка мойи ёки дизелp ёнильисида ишлайдиган дизелp двигателларидан фойдаланилади. Бундай двигателлар бир соатда 1 о.к. га карбюраторли двигателларга нисбатан 30-40% кам ёнильи сарф қилади; бундан ташқари, бундай ёнильи бензинга нисбатан анча арзон туради.
Ички ёнув двигателида ёнильида «яширинган» 18-34% иссиқлик энергияси тирсакли валнинг механик энергиясига айланади. Ёнильи цилиндрда ёнганида газлар қизийди, улар кенгайиб, поршенга таoсир қилади; поршенp, ўз навбатида шатун орқали тирсакли вага куч узатади.
Ички ёнув двигатели: тирсакли валга куч узатадиган ва поршеннинг илгарилама-қайтма ҳаракатини тирсакли валнинг айланма ҳаракатига айлантирадиган кривошин-шатунли механизм; сўриш ва чиқариш клапанларининг ўз вақтида очилиб-ёпилишини таoминлайдиган тақсимлаш механизми; цилиндрла ёнильи узатадиган ёнильи билан таoминлаш системаси. Карьбраторли двигателнинг ёнильи билан таoминлаш системасига ёнильи баки, ёнильи ўтказиш трубалари, филpтрлар, ёнильи насоси, шунингдек, ёнильи билан хаво аралашмасини тайёрлайдиган карбюратор киради. Дизелли двигателнинг ёнильи билан таoминлаш системасига бак, ёнильи ўтказиш трубалари, филpтрлар ва ёнильи хайдаш насосларидан ташқари, юқори босим ёнильи насоси ва форсунка киради. Форсунка дизел ёнильисини қизиган ва сиқилган ҳаво тўлдирилган иш бўшлиьига пуркайди; мойни картердан деталларнинг ишқаланувчи сиртларига узатувчи мойлаш системаси (мойлаш системасига шестерняли мой насоси, даьал ва майин тозалаш филpтрлари, редукцион клапанлар, мой ўтказиш трубалари ва текшириш асбоблари киради); двигателдаги энг кўп қизийдиган деталларнинг совишини таoминлайдиган совитиш системаси (кўпгина двигателлар суюқлик билан совитилади. Цилиндр ва блок каллаги бўшлиқлар – сув ьилофлари ва ичида айланиб юрадиган сув билан совитилади. Цилиндрлар, поршенлар, тирсакли вал ва шатунларнинг ишқаланувчи сиртлари мойлаш системасидаги мой билан совитилади. Совитиш системасига двигателнинг сув ьилофлари, радиатор шланглар ва сув насос киради. Вентилятор сувнинг радиаторда яхши совиши таoминлайди); ёнувчи аралашмани карбюраторли цилиндрида ўт олдириш системасига қуйидагилар киради: электродлари орасида маoлум пайтда электр учқунлари ъосил бўладиган свечалар, бу учқунларни ъосил қиладиган юқори (12000 в) кучланишли манба – магнето ёки индукцион ьалтак, узгич-тақсимлагич, генератор ва уларни бириктирувчи симлар.
Ички ёнув двигателлари от кучи ва квт ларда ифодаланадиган номинал (паспортдаги) қуввати, тирсакли валнинг минутига айланишлар сони ҳамда ёнильининг солиштирма сарфи билан характерланади. Ёнильининг солиштирма сарфи граммларда ифодаланадиган соатлик сарфини двигателp эришадиган от кучи ёки квт ларда ифодаланадиган (эффектив) қувватига нисбати билан аниқланади.
Ички ёнув двигателининг асосий конструктив параметрлари: цилиндр диаметри, поршенp йўли, тирсакли валнинг айланиш сони, цилиндрларининг иш хажми, сиқиш даражаси, двигателнинг габарит ўлчамлари ва оьирлиги.
Поршеннинг юқори чекка нуқтаси (ю.ч.н) билан пастки чекка нуқтаси (п.ч.н.) вазиятлари орасидаги масофа поршенp йўли дейилади.(33-расм).
Поршеннинг ю.ч.н. дан п.ч.н. гача силжишида цилиндрда хосил бўладиган бўшлиқ ц и л и н д р л а р н и н г и ш б ў ш л и ь и, хажми билан сиқиш бўшлиьи ҳажми йиьиндиси ц и л и н д р н и н г т ў л а ъ а ж м и дейилади. Цилиндр тўла ҳажмининг сиқиш бўшлиьи ҳажмига нисбати сиқиш даражаси деб аталади. Карбюраторли дигателлар учун сиқиш даражаси, одатда 4.6-6.2 дизелли двигателлар учун эса – 14-22.
Ички ёнув двигателлари и к к и т а к т л и (иш процесси поршеннинг икки йўлида, яoни тирсакли валнинг бир марта айланишида одир бўлади) ва т ў р т т а к т л и ( иш процесси бир цилиндрда поршеннинг ҳар тўрт йўлида, яoни тирсакли валнинг икки марта айланишида қайтарилади) хилларга бўлинади.
Карбюраторли двигателнинг иш процесси қуйидаги тактлардан иборат: I- киритиш (цилиндрни бензен буьлари ва ҳаво аралашмаси билан тўлдириш); II- ёнувчи аралашмани сиқиш ва сиқиш такти охирида уни электр учқуни билан ўт олдириш; III- ёнувчи аралашмадаги ёниш маъсулотларининг кенгайиши; IY- иш бажарган газларни цилиндрдан чиқариш юбориш.
Бир цилиндрли тўрт тактли карбюраторли двигателo қуйидаги тартибда ишлайди. Поршенp юқориги чекка нуқта (ю.ч.н.) дан пастки чекка нуқта (п.ч.н.) га ҳаракатланади ва цилиндр 1 бўшлиьида сийракланиш ъосил қилади. Бунда киритиш клапани 5 очилади ва ёнувчи аралашма карбюратор 7 дан киритиш трубаси 12 бўйлаб цилиндрга келади. Цилиндрдаги босим 0,7-0,95 кгс/см2 га етади, ёнувчи аралашманинг температураси 80-1300С бўлади. Ёнувчи аралашма двигателнинг қизиган деталлари деворларига тегиб қизийди ва иш бажарган газлар колдиьи билан аралашади.
Киритиш такти охирида поршенp п.ч.н. га ҳаракатланади ва ёнувчи аралашмани сиқади; бунда клапан 5 ва 6 лар берк бўлади. Цилиндрдаги ёнувчи аралашма босими сиқиш даражасига боьлиқ бўлади ва 6-9 кгк/см2 га етади, температураси 3000С гача кўтарилади. Ёнувчи аралашманинг босими ва температураси ортиши натижасида двигателнинг қуввати ва тежамлиги ҳам ортади, аммо сиқиш даражасининг ошиши чекланган, уни иш аралашмасининг ўз-ўзидан алангаланиш температураси ва детонация-портлаш характеридаги ёниш чеклайди. Сиқиш даражасининг чегаравий қиймати шундай танланганки, сиқиш такти охирида иш аралашмасининг температураси ўз-ўзидан алангаланиш температурасига етмайди. Сиқиш такти охирида иш аралашмаси свечанинг электродлари орасида ъосил бўладиган электр учқуни таoсирида алангаланади. Аралашма ёнганда катта миқдорда иссиқлик ажралиб, температураси 1200-20000С гача, босими 30-40 кгк/см2 гача кескин кўтарилади. Газларнинг босими таoсирида поршенp пастга ҳаракатланади ва шатун орқали тирсакли валга куч узатади (иш юриши юз беради); иш юриши охирида чиқариш клапани очилиб, иш бажарган газлар чиқариш трубопроводлари бўйлаб глушителp орқали атмосферага чиқиб кетади. Поршенo юқорига ҳаракатланганда чиқариш клапани очиқ қолаверади ва поршенp иш бажарган газларни сиқиб чиқаради. Цилиндрдаги босим 1,05-1,1 кгк/см2, иш бажариш газларнинг температураси эса 700-8000С гача пасаяди.
Тўрт тактли двигателда тўрт тактдан фақат биттаси иш такти ҳисобланади. Залвор маховик тирсакли валнинг бир текис айланишини таoминлайди. Бир корпусга блокга ўрнатилган цилиндрлар сони 4-6 бўлган двигателлар анча равон ишлайди.
Айланувчи кулачокли тақсимлаш вали 16 клапанларнинг ўз вақтида очилиб-ёпилишини таoминлайди. Тақсимлаш валининг кулачоклари туртгичларни кўтаради, улар эса клапанларни юқорига силжитиб, чиқариш ёки киритиш тешикларини очади. Пружиналар клапанларни эгарларга сиқади. Тақсимлаш вали шестернясининг тишлари тирсакли вал шерстерняситишларидан икки марта кўп. Тирсакли вал икки марта айланганда тақсимлаш вали бир марта айланади. Бу эса двигателнинг бир иш циклида клапанларнинг бир марта очилишини таoинлайди.
Дизелнинг ишлаш процесси карбюраторли двигателнинг ишлаш процессидан ёнувчи аралашманинг хосил бўлиши ва алангаланиш методи билан фарқ қилади. Дизелнинг иш процессига қуйидаги тактлар киради: 1-киритиш (цилиндрларга ҳаво тўлдириш); II-хавони сиқиш ва сиқиш такти охирида ёнильи пуркаш; III- ёнувчи аралашмани ёниш маъсулотларининг кенгайиши; IY- иш бажарган газларни цилиндрдан чиқариб юбориш. Дизелp цилиндрга пуркаладиган ёнильи алангаланиши учун сиқилган ҳавонинг температураси ёнильининг ўз-ўзидан алангаланиш температурасидан юқори бўлиши керак. Дизелларда сиқиш даражаси 14-22 атрофида бўлади; босими 30-40,ҳаво ҳайдаш пайтида эса 70 кгк/см2 на ташкил этади; сиқиш такти охирида ҳавонинг температураси 500-6000С.
Ёнильи дизелp цилиндрига форсунка орқали ёнильи насоси билан 150-200 кгк/см2 босим остида пуркалади; бу эса цилиндрдаги сиқилган ҳаво босимидан анча катта. Бундай босим ёнильи калориясидан яхшироқ фойдаланишни таoминлайди ва ёнильи сарфини камайтиради. Ёнильини форсункали билан механикавий тўзитиш, қийин буьланадиган, ёньин чиқиш жиҳатидан хавфсиз бўлган сортли ёнильидан фо йдаланишга имкон беради. Дизелларда ёнильини мажбурий алангалатадиган қурилма бўлмайди.
Дизелларнинг массаси бир хил қувватли карбюраторли двигателларнинг массасидан катта бўлади, қиш вақтларида уларни ўт олдириб юбориш анча қийин.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling