5.1 Илгаклар ва сиртмоқлар.
Донали юкларни кўтариш механизмининг эгилувчан иш қисмига осиш учун юкли илгаклар ва сиртмоқлардан фойдаланилади. Юклар бу қисмларга арқонли ёки занжирли строплар ёки махсус қискичлар ёрдамида осилади. Илгаклар тузилишига қараб бир ва икки шоъли бўлади. Уларнинг ўлчамлари стандартлаштирилган бўлиб, тегишли давлат стандартларида кўрсатилган.
5.1 - расм. Юкли илгаклар:а. бир шоъли, б. икки шоъли .
Бир шоъли илгакнинг энг ҳавфли кесими В-В (5.1-расм),а- кесим бўлиб, бу кесим унинг марказига қўйилган массасидан эгилишга ва чўзилишга ишлайди. А-А кесим эгилишига ва =45° бурчак остида иккита қия стропларда юк осилган бўлса, қирқилишга ҳисобланади.
Икки шоъли 5.1б-расм илгакнинг Г-Г ва В-В кесимлари эгилишга ва ҳар қайси шоъга Р= таoсир этувчи ҳисобий куч таoсиридан қирқилишга ҳисобланади. Енгил ва ўрта режимли кранлардаги илгак оқувчанлик чегарасига нисбат ҳисоблаганда, мустаъкамлик заҳираси 2га тенг деб олинади.
Сиртмоқлар
Юк ортиш - тушириш ишларида универсал юк осиш қисмлари сифатида илгаклардан ташқари,яълит боьланган ва таркибий қисмлардан тузилган сиртмоклар ҳам ишлатилади. Уларнинг шакли ва ўлчамлари стандартлаштирилмаган ва шунинг учун албатта мустаъкамликка ҳисобланиши керак. Бу ъолда яълит боьланган сиртмоқ худди бикр рама (статик аниқмас тизим) каби ҳисобланади,таркибли сиртмоқ худди шарнир тизимли тортқи каби чўзилишга,кўндаланг балка каби эгилишга ва эгри чизиқли икки таянчли балка каби эзилишга текширилади. Тешикнинг ички юзаси диаметри йўналишида эзилишга Лямэ формуласи бўйича текширилади,бунда руъсат этилган кучланиш 100 МПА дан ошмаслиги керак. Кам углеродли Ст 3, Ст20 маркали пўлатдан тайёрланган сиртмоқ кўндаланг балкасининг эгилишга руъсат этилган кучланиши []эг=80...100 Мпа чегарасида бўлиши керак. Бир хил юк кўтарувчанликка мўлжалланган сиртмоқларнинг ўлчамлари ва оьирликлари илгак оьирлигидан кичик бўлади, чунки сиртмоққа таoсир этувчи моментлар нисбатан кичик бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |