“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Эшилган аркон, мустахкамлик чегараси, ўимлар, каноп узак, қўш ўрамли, ўрамлар сони, бир томонлама, айкаш, аралаш структурали, руъланган, рангли
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
Эшилган аркон, мустахкамлик чегараси, ўимлар, каноп узак, қўш ўрамли, ўрамлар сони, бир томонлама, айкаш, аралаш структурали, руъланган, рангли.
Кўп марта чўзилиб, сўнгра термик ва кимёвий ишлов берилган ялтироқ ёки руъланган пўлат симлардан (диаметри 0.2 дан 3мм) эшилган арқон пўлат симли арқон дейилади. Бу арқонларнинг мустаъкамлик чегараси 1600... 2600.. МПа бўлади. Пўлат симли арқонлар ҳар бири пўлат симлар 2 дан (22-расм) таркиб топган ўримлар 1 дан тўқилган. Ўримлар каноп ўзак 3 атрофига ёки ўримларнинг ўзидан юмшоқроқ пўлат симдан қилинган ўзак атрофига ўралади. Юк кўтарувчи машиналарда кўпинча қўш ўримли арқонлар ишлатилади: аввал пўлат симлар марказий сим атрофида эшилади, сўнгра ўрим ўзак атрофида эшилиб, пўлат симли арқон ъосил қилинади. Арқондаги пўлат симлар ва ўримлар сони ҳар хил бўлади. Аммо юк кўтарувчи машиналарда асосан 6 ўримли арқонлар ишлатилади. Улардаги ўримлар ичидаги пўлат симлар сони 19 ва 37 та бўлади. 8 ўримли пўлат арқонлар кранларда ва кўтаргичларда кичик диаметрли барабанлар ва шкивлар ишлатилганда қўлланилади. Кўп қават арқон ўраладиган барабанларда улар ишлатилмайди. Пўлат арқонлар бир томонлама ва айқаш қилиб эшилиши мумкин. Бир томонлама эшилганда ҳар қайси тола ва арқонни эшиш йўналиши бир хил бўлади. Ундай пўлат арқонлар кам ейилади ва эгилувчанроқ бўлади, аммо куч (нагрузка) остида осонгина бўшалади. Айқаш эшилган пўлат арқонда ўримдаги симлар ва арқондаги ўримлар йўналиши қарама-қарши бўлади. Бундай арқонлар тезда бўшаб кетмайди. Арқонларнинг ўримлари бир хил диаметрли (кесим нормал структурали) ёки ҳар хил диаметрли (кесим аралаш структурали) симлардан эшилиши мумкин. Бунда катта диаметрли симлар арқоннинг сиртида жойлашади. Кесими аралаш структурали арқонларни тайёрлаш анча мураккаб, лекин улар эгилувчанроқ ва ташқи қатламлари ишқаланишга чидамлироқ бўлади. Арқон симлар тўпламидаги симларнинг бир бирига уриниши хилига қараб: чизиқли-уринмали-ЛК (ЧУ), нуқтали - уринмали ТК (НУ), нуқтали ва чизиқли - уринмали -ТВК (НЧУ) арқонларга бўлинади.Арқон тайёрлашда ўримнинг алоҳида қатламлари учун бир хил диаметрли симлар Б ҳарфи билан белгиланади. Чунончи,ЧУ-Б; ЛК-О;қатламларнинг устки қатлами учун 2 хил диаметрли симлар (Х ҳарфи билан белгиланади. Жумладан ЧУ-Х ЛК-Р) ўримнинг алоҳида қатламлари учун ҳар хил ва бир хил диаметрли симлар (ХБ ҳарфлари билан белгиланади. Масалан, ЧУ-ХБ, ЛК-РО) танланади. Пўлат арқонлар бўшаладиган ва бўшалмайдиган хилларга ажратилади. Бўшалмайдиган арқонлар илгагининг баландлиги катта бўлган юк полиспастлари учун жуда қулайдир. Пўлат арқонлар симининг механик ъоссаларига қараб: юқори маркали-0, биринчи маркали-1, иккинчи маркали-2 бўлади. Пўлат арқоннинг мустаъкамлигини ошириш учун улар турли диаметрдаги симлардан эшилади. Кабел крани ва бошқа кранларнинг юк аравачалалари силжийдиган пўлат арқонлар силлиқ сиртли бўлади. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling