“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet13/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

Бир чўмичли юклагичлар. Бир чўмичли юклагичлар юриш қисмига кўра ьилдиракли ва занжирли бўлиб, даврий машиналар туркумига ки­риб, сочилувчан ва донали материалларни юклаш учун ишлатилади. Бир чўмичли юклагичлар юк кўтарувчанлиги бўйича енгил (0,5 т гача), ўрта (0,64,0 т гача), оьир (4,010,0 т гача) ва ўта оьир (10 т.дан ортиқ) турларга бўли­нади.
Юклагичлар ҳаракат қурилмалари турига қараб гусеницали ва пневмоьилдиракли бўлади.










3.5 - расм. Паншахали автоюклагич.


а–умумий кўриниши, б–кинематик схемаси.
1–гидроцилиндр, 2–шарнирли рама, 3– поршенp, 4–ички қўзьалувчан рама,
5–қамров паншаҳаси, 6–рама, 7–юлдузча, 8–юк кареткаси, 9–занжир, 10–шток,
11–орқа кўприк, 12–олдинги кўприк.

Бир чўмичли юклагичлар тракторлар базасига ўрнатилади. Гусеницали юклагичларга қараганда ьилдиракли юклагичлар анча манёвр­чанлиги, ўтувчанлиги ва ҳаракат тезлигининг юқори эканлиги билан аж­ралиб туради. Юклагичлар ишчи қисмига қараб олд томонидан юклагич (фронтал), ён томонидан юклагич (ярим бурилувчи) ва ўзининг устидан ошириб ташловчи юклагичли юклагичларга бўлинади. Юритмасига қараб электр юритмали ва ички ёнув двигателли бўлади.


Олд томондан (фронтал) юклагич. Машина базасига (11–расм) мустаъкам шарнир орқали рама 1 га ўрнатилади. Юклагичнинг асосий ишчи қисми якка чўмич бўлиб, у стрела олдига жойлашган.
Фронтал юклагичларнинг асосий қисмлари ишчи қисм, стрела, ри­чагли механизм ва икки томонли ҳаракатланувчи гидроцилиндрдан ибо­рат.
Юклагичнинг ишчи қисми – чўмич 1, ричагли механизм билан бошқарилувчи стрела 4 га ўрнатилган, икки жуфт коромисла 3, бурувчи тортгич 2, чўмични ҳаракатга келтирувчи ва бурувчи иккита гидроцилиндр 5 дан тузилган. Стрелани кўтариб ва тушириш иккита гидроцилиндр 7 билан бажарилади.
Якка чўмичли юклагичлар иш жараёни давомида чўмични сочилувчан юклар уюмига ботириб олиб, кўтарувчи стрела ёрдамида кўтариб уни бўшатиладиган жойга олиб боради


Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling