“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Корхоналардаги транспорт воситалари


Download 7.03 Mb.
bet3/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

3. Корхоналардаги транспорт воситалари


Таянч иборалар :

  • транспорт, хужалик, ташки, ички, истеъмолчилар, таъминловчилар, автотранспорт, темир йул транспорти, техника, технология.

Корхоналардаги транспорт хўжаликлари хизмат қилиш жойига кўра ташқи, ички ва цехлараро транспортга бўлинади.Ташқи транспорт истеoмолчилар ва таoминловчилар билан алоқа боьлашга хизмат килади. У таoминловчилардан корхонага хом ашё, ишлаб чикаришга зарур материалларни олиб келиш билан бирга корхоналардаги омборлардан тайёр маъсулотларни истеoмолчиларга етказиб ҳам беради. Ташқи транспорт воситаси сифатида автотранспорт, темир-йўл транспорти ва баoзи холларда ҳаво транспортидан ҳам фойдаланилади.
Цехлараро транспорт воситалари материаллар, ярим фабрикатлар цехлараро тарқатиш ва ишлаб чикариш жараёнида ъосил бўлган чиқиндиларни ва тайёр маъсулотларни белгиланган жойга транспортировка қилади.
Корхона ичида узлукли ва узлуксиз транспорт воситаларидан фойдаланилади. Узлукли транспорт воситаларига автомобиллар, тракторлар ва турли хилдаги кранлар киради. Узлуксиз транспорт воситаларига эса турли хилдаги конвейерлар, трубопроводлар ва пневмотранспорт воситалари киради.
Юкларни кўчиб юриши йўналишига караб транспорт воситалари горизонтал, вертикал йуналишда харакатланиши мумкин. Транспорт воситаларидан фойдаланиш, юк ортиш ва тушириш ишлари оьир ва сермеънат жараёнлар гуруҳини ташкил этиб, уларни механизация ва автоматизациялаш катта аҳамиятга эга. Корхона ички транспорт хизмати ишларини тўьри ва мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш натижасида маъсулот таннархи пасайиб, корхона техник-иқтисодий кўрсатгичларини янада яхшилайди.

4. Корхоналардаги транспортловчи материаллар


Таянч иборалар :

физик хусусияти, восита, техника, технология, ярим фабрикантлар, тайёр махсулот.

Корхоналардаги транспортловчи материалларни физик хусусиятларига кура донадор, сочилувчан, порошоксимон, суюқ ва газсимон турларга ажратиш мумкин. Булардан ташқари корхоналарда махсус идишларга жойлаштирилган хом ашёлар, ярим фабрикатлар ва тайёр маъсулотлар ҳам транспортировка қилинади.


Транспорт воситаси транспортланувчи материалларнинг физик хусусиятларидан келиб чиқиб танланади. Шунинг учун ҳам транспортланувчи материалларнинг физик хусусиятларини билиш талаб килинади. Материалларнинг физик хусусиятларига зичлик ва намлик, ички ва ташқи ишқаланиш коэффициентлари, ьоваклик каби кўрсаткичлар киради. Мисол учун қум ва грунтни транспортировка қилишда албатта унинг намлиги, грунтни грунтга, қумни қумга /ички/, грунти ва қумни транспорт воситаси материалига /ташқи/ ишқаланиш коэффициентлари ҳисобга олинади. Бу материалларнинг намлиги қанча кам бўлса, сочилувчанлиги шунча ортади. Чақиқ тошни транспортировка қилишда ҳам ишқаланиш коэффициентини ҳисобга олиш талаб қилинади. Суюқ материаллар транспортировка қилишда уларнинг образивлик хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Мисол учун сув, бензин, солярка кабиларни абразивлик ъусусияти оз миқдорда бўлса, бетон қоришмаси, сувоқ қоришмаси каби материалларнинг абразивлиги жуда юқори. Суюқ ва газсимон материаллар асосан трубопроводларда транспортировка қилинади.
Порошоксимон материалларни /цемент, алебастр/ транспортировка қилишда асосан пневмотранспорт воситаларидан фойдаланиш қулай.
Темир бетон буюмлари ишлаб чиқарилган корхоналар учун транспорт воситаси танлашда тайёр маъсулот вазнини ҳисобга олиш керак.



Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling