“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet57/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

13.3. Элеваторлар
Таянч иборалар:
Ковшли, юритма, тортувчи элемент, кожух, ковш, тарангловчи курилма, ролик

Элеваторлар сочилувчан ёки донали юкларни вертикал ёки қия йўналишда ташиш учун ишлатилади. Улар қовшли, токчали ва кажавали турларга бўлинади.


Қовшли элеваторлардан турли сочилувчан, чангсимон ва донали юкларни вертикал (60 м гача) ёки қия ( >70°) йўналишда ташиш учун фойдаланилади. Қовшли элеваторларнинг иш унумдорлиги 5 дан 600 м3/соат гача бўлади. Уларда қовш-кўтарувчи орган, қовшлар монтаж килинган втулка-роликли занжир ёки резиналанган тасма эса тортувчи орган хисобланади. Тортувчи орган элеватор ва юкнинг характеристикасига қараб танланади. Агар ташиладиган материал сочилувчан бўлса, у ъолда резиналанган тасма ишлатилади ва унинг тезлиги 3,5 м/с дан ошмайди. Агар ташиладиган материал катта донали ва иссиқ материаллардан иборат бўлиб, катта баландликка ташилса, втулка-роликли занжирлар ишлатилади ва унинг тезлиги 1,25 м/с дан ошмаслиги керак.
Қовшли элеваторлар конструкциясининг жойланиш холатига кўра вертикал
(13.4 - расм) ва қия конвейерларга бўлинади.
13.4 - расм. Қовшли элеваторлар.

Қовшли элеватор (13.4 а -расм) юритма 1, ҳаракатлантирувчи барабан ёки юлдузча 2, устки қопқоқ 3, тушурилувчи орган 4, тортувчи иш органи 5, қовш 6, корпус 7 ва тарангловчи 8 ҳамда юкловчи 9 мосламалардан ташкил топади.


Қовшни материалга ботириб тўлдирилади ёки юклаш новидан узлуксиз келиб турадиган материал билан тўлдирилади. Тортиш органи 1 м/с гача тезликда ҳаракатланганда ва қовшлар йиьик жойлашган холлардагина қовшни шундай тўлдириш мумкин. Қовшдан юкни тўкиш учун у тўнтарилади (гравитацион тўкиш) ва юк марказдан қочма куч таoсирида тўкилади. Марказдан қочма куч ёрдамида тўкишдан қовшлари бир-биридан узокроқ жойлашган ва тортиш органи 1 м/с дан тез ҳаракатланадиган элеваторларда фойдаланилади. Қовшли элеваторларнинг асосий ўлчамлари ГОСТ 2036-77 билан белгиланган.
Бу элеваторларнинг афзаллигига: кўндаланг кесмининг кичиклиги, юкни анча баландга ташиши, иш унумдорлигининг катталиги киради.
Камчилигига эса юкни бир хил узатиб туриш кераклиги, юкланишнинг ўзгартириб туриши киради.
Қовшнинг констуркцияси (тури) ташилаётган юкнинг таркибига ва юклаш ҳамда бўшатиш тури бўйича аниқланади. Элеваторларда асосан 3 хил қовш ўрнатилади: чуқур, саёз ва йўналтирувчи.
Чуқур қовшлар асосан қуруқ, осон бўшайдиган, чангсимон, донали ва майда донали сочилувчан материалларни (дон, қум, майда қумир) ташиш учун, саёз қовшлар нам, ёмон бўшайдиган, чангсимон, донали ва майда донали сочилувчан материалларни ташиш учун, йўналтирувчи бортли қовш секин юрувчи тасмали ва занжирли элеваторларда яхши бўшалувчи қуруқ майда донали материалларни ташиш учун ишлатилади.
Тортувчи орган. Қовшли элеваторларда тортувчи орган сифатида тасма ёки занжир ишлатилади.
Тасма. Резиналанган тасма ишлатилади, худди тасмали конвейерлардагидек уларнинг эни кичик (300 мм), бўлади. Қовш тасмага махсус каллакли болт билан қотирилади, чунки тасма айланиб барабанга борганда болт халакит бермаслиги керак, шунинг учун қовшнинг орқа девори оз ейилади. Тасманинг эни қовшнинг энидан 25-150 мм ортиқ қилиб олинади.
Занжирлар бир пластинкали, втулкали, втулка-роликли, втулка-катокли ва пайвандланган бўлади (диаметри 16-28 мм)ли пўлат симдан тайёрланиб, пайвандланади. Қовш занжирга бурчаклик ёки фасонли звенолар ёрдамида болт ёки парчин михлар билан қотирилади. Занжирлар асосан иш унумдорлиги катта элеваторларда, кўтариш баландлиги катта, оьир донали шунингдек, иссиқ юкларни ташишда, яoни резиналанган тасмада ташиш мумкин бўлмаган юкларни ташиш учун ишлатилади.
Юритма электродвигатели, узатиш механизми, барабан ёки юлдузча, шунингдек, юкли тасма ёки занжир, ўз-ўзидан орқага ҳаракатланмаслиги учун тўхтатувчи қурилмалар билан таoминланади. Тўхтатувчи қурилма сифатида хроповикли ёки юлдузча валига ёхуд эластик муфтага ўрнатилади.
Тарангловчи қурилма. Қовшли элеваторларда винтли ёки юкли тарангловчи қурилма ишлатилади. Улар асосан тортувчи орган турига, юритмага ва элеваторнинг баландлигига қараб тунланади. Тарангловчи қурилма етакловчи барабан ёки юлдузча валига жойлаштирилиб, элеватор бошмоьининг четки деворларига қотирилади. Таранглаш масофаси 200...500 мм ни ташкил қилади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling