“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
14.1 - расм. Винтли конвейер
Винтли конвейерлар, материалларни ташиш билан биргаликда, уларни совитиш (0° гача) ва иситиш (мой ёрдамида 750°, газ ёрдамида 940° гача) хусусиятга эга. Винтли конвейерларнинг иш унумдорлиги, одатда 20…60 м3/соат ва айрим холларда, яoни винт диаметри катта бўлганда 100 м3/соат гача бўлади. Валнинг айланишлар сони ташилаётган материалга ва винт диаметрига боьлиқ. Масалан, оьир материаллар учун, одатда, 50 ва енгил материал учун эса 150 мин-1 гача. Винтли конвейерлар материалларни горизонтал, бир оз қия (10-20° гача), шунингдек вертикал йўналишда ташиш учун ишлатилади. Вертикал винтли конвейерда чангсимон ва донали материаллар ташилади. Нов ролини вертикал цилиндрик труба бажаради. Бу конвейерларнинг кўтариш баландлиги 25 м гача, иш унумдорлиги эса 50 м3/соат гача, валнинг айланиш сони 1400 мин-1 ва винт диаметри 400 мм гача бўлади. Афзаллиги: Тузилиши оддий, кўндаланг кесимининг ўлчамлари кичик, герметик, ташқарида ҳаракат қилувчи қисми йўқ ва бўшатиш қулай. Камчилиги: бошқа конвейерларга нисбатан материалларни ташиш учун кўп электр энергия сарф қилади, ташилаётган материаллар майдаланиб кетади, винт ва новнинг ейилиши натижасида тез ишдан чиқади. Бу ейилиш асосан ўткир қиррали материалларни ташишда ъосил бўлади. Винтли конвейерларнинг асосий элементлари: Винт. Винтли конвейерларда винт 2 энг керакли ва маoсулиятли элемент ҳисобланади. Винтлар яхлит, тасмали фасонли, парракли ва хоказо (14.2 - расм) қилиб тайёрланади. Булардан кенг таркалган яхлит винтлисидир. Бу винт якка секциядан йиьилган бўлиб, қалинлиги 3...4 мм ли варақа пўлатдан штамповка қилиб валга пайвандланади. Винт қадами t=(0,5...1,0)D атрофида олинади. Тасмали ва парракли винтлар материалларни ташишдан ташқари, уларни аралаштириш вазифасини ҳам бажаради. Винтли конвейерларнинг узунлиги 70 м бўлганлиги сабали, винтни ҳар 2...3 метрда ушлаб турувчи осма таянчли подшипниклар ишлатилади. Винтлар чапақай ёки ўнақай, бир, икки ёки уч киримли, диаметри 100, 150, 200, 250, 300, 350, 400, 450, 500 ва 600 мм бўлади. Нов. Новнинг пастки қисми ярим цилиндрик шаклда бўлиб, у қалинлиги 2...8 мм ли пўлат варақадан тайёрланади. Нов конвейер ўрта қисмининг асоси ҳисобланади. Заҳарли материаллар ташиладиган новнинг устки қисмига герметик қилиб ёпилган қопқоқ 4 ўрнатилади. Қопқоқнинг устки қисмига эса юкловчи трубка 5 лар жойлаштирилган ва шунингдек, подшипниклар, новнинг ички қисмини ва винтни кузатиб туриш учун ўнга люк 3 ўрнатилган. Новнинг пастки қисмида эса бўшатувчи қувур 10 ўрнатилади. Новнинг эни ва пастки цилиндрик қисмининг диаметри винт диаметридан 15...20 мм катта олинади. Юритма. Винтли конвейерларда юритма электр двигатели, редуктор, эластик ва мувозанатловчи муфталардан ташкил топади. Юритма рамага ўрнатилади ва четки подшипниклар асосан конвейерларнинг юкловчи томонида жойлашади. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling