“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet62/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

14.4. Роликли конвейерлар


Таянч иборалар:
Ролик, текис, юк, конвейер, подшивник, цех, горизонтал, қия, оьирлик, харакат, ўлчам, силжитиш, металлургия, пўлат.

Роликли конвейерлар текис, қирраси четга чўкмайдиган юкларни ёки юкларни текис тагли идишда (яшиклар, пакетлар, қутилар, саватлар, бидонлар, бочкалар ва бошқа шўнга ўхшаш юклар) ташиш учун ишлатилади.


Роликли конвейерлар (14.5 - расм, а) таянчли роликлар 1, станина 2 ва ўнга ўрнатилган ук 3 дан иборат. Улар цехлар ёки омборларда юкларни турли йўналишда, бир роликли конвейерлардан иккинчисига узатади. Горизонтал учатскаларда юкларни қўл ёрдамида силжитилади, қия участкаларда эса юклар уз оьирликлари таoсирида ҳаракатланади.
14.5 - расм. Роликли конвейер

Кичик ва ўрта ўлчамдаги конвейерларнинг роликлари юкни бутун эни бўйича яхлит ташийди. Агар юк жуда энли бўлса, у ъолда оралари маoлум масофада қилиб икки ролик қуйилади. Эни катта роликли конвейерларнинг бурилиш участкаларида ҳаракат қаршилигини енгиш учун иккитадан ролик ўрнатилади.


Уларнинг афзаликлари: констуркциялари оддий, ишончли ва хавфсиз ишлайди. Горизонтал участкада юкни қўл ёрдамида силжитиш зарурлиги, қия текисликда тезликнинг бир хил эмаслиги унинг камчилигига киради.
Айрим саноат тармоқларида, кўпинча, металлургия заводларининг прокат цехларида роликли конвейерлар гравитацион қурилма эмас, балки юритмали қилиб ишлатилмокда. Улар асосан горизонтал участкада ишлатилиб, якка ёки гурухий ҳаракатланади. Одатда, роликли конвейерлар узунлиги 2...3 мм секцияларда йиьилади.
Роликлар асосан пўлат қувур, ҳаракатланмайдиган ўқ ва подшипниклар ташкил топади. Роликлар диаметри 55 дан 155 мм гача ва узундиги 160 мм дан 1200 мм гача қилиб тайёрланади.
Таянч констуркция (станина) - тўьри ва бурилувчи, бир ва икки қаторли, бир қанча устун ва буйлама секциялардан ташкил топади. Нормал секцияларнинг узунлиги 3000 мм гача ва устунлар ораси 1000...1500 мм гача бўлади. Таянч констуркция роликлар билан биргаликда тўьри чизиқли (57-расм, а) ва эгри чизиқли (57-расм, б) роликли конвейерларнинг секциясини ташкил этади.

Роликли қурилма. Роликли конвейерларнинг мураккаб тизимлари махсус қурилмалардан ташкил топади. Уларга қуйидагилар киради.


1) бурувчи роликли стол-оьир донали юкларни роликли конвейерларнинг биридан иккинчисига узатиш учун ишлатилади (14.6 - расм, г);
2) юкларни йўналтирувчи бурувчи стрелкалар (14.6 - расм, в);
3) шарнирли стол-енгил юкларни роликли конвейернинг биридан иккинчисига узатиш учун ишлатилади (14.6 - расм, д);
4) Узатувчи аравача (14.6 - расм, е)



Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling