“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15.5. Пневматик юк ташиш қурилмалари. Таянч иборалар
- 15.2 - расм. Пневматик винтли насос
- 15.3 - расм.
15.4. Пневматик винтли насос
Таянч иборалар: Жипс, затвор, пурковичи, материал, юк, сиқилган ҳаво, қувур, компрессор, филтр, шлюза, бункер, ажратгич, ваакуум, насос. Хайдовчи қурилмаларда пневматик насос кенг қўлланилади (15.2-расм). Материал қабул қилувчи бункер 2 дан айланиб турувчи шнек 3 орқали аралаштирувчи камера 7 га узатилади. Шнек айланма ҳаракатни электродвигателp 1 дан олади. Шнекнинг охири қисмида сиқилган ҳаво билан материал зичлик даражаси клапан 6 ёрдамида бошқарилади. Компрессор сиқилган ҳавони аралаштирувчи камерага шнек ва қувур орқали узатади. Компрессор ёрдамида сиқилган ҳаво ва материал аралаштирувчи камерадан қувур 8 га ҳайдалади. Цилиндрик сирт 5 нинг ичига мустахкамликни ошириш учун гилpза 4 жойлаштирилади ва гилpза ейилганда алмаштириш мумкин. Пневматик винтли насоснинг камчилиги винт билан гилpзанинг тез ейилишидир. Насосда ҳаво етарли бўлиши шарт. Винтли насоснинг юк ташиш қисмида ҳаво тезлиги винт тезлигидан юқори бўлиши керак. Винтнинг тезлиги материал оьирлигига, шаклига ва ўлчамига боьлиқ. 0,4-0,6 МПа босим кучига эга винтли насослар материални 2 км масофага ташиш мумкин. 15.5. Пневматик юк ташиш қурилмалари. Таянч иборалар: Сўрувчи, хайдовчи, кукунсимон, материал, вагон, терк, темир йўл, пневматик, ортиш, ташиш, ажратиш камераси, ваакуум, насос, Бундай қурилмаларнинг берк темир йўл вагонларидан кукунсимон материалларни Сўрувчи ва Сўрувчи-хайдовчи (қўшма) турлари бор, буларнинг ишлаш тартиби бир-бирига ўхшаш. 15.2 - расм. Пневматик винтли насос Пневматик юк ташиш ва ортиш қурилмаларининг бир-биридан фарқи Сўрувчи юк тушириш қурилмасида механиқ насосдан фойдаланилади ва қўшма юк тушириш-ҳайдаш қурилмасида эса пневматик транспорт қўлланилади. Сўрувчи юк ташиш қурилмаси (15.3 - расм) махсус мослама 1, эгилувчан юк ташиш қувури 2, ажратиш камераси 3, пневмавинтли насос 4, аралаштирувчи камера 5 ва вакум-насос 6 дан иборат. 15.3 - расм. Цементни ҳаво ёрдамида туширувчи қурилма Сўрувчи пневматик қурилмалар иккита ьилдирак устига ўрнатилади. Ҳар бир ьилдирак алоҳида аҳамиятга эга. Қурилманинг тележкасига цементни титратиш учун диск ва сўрувчи сопло ўрнатилган. Материал қувур 2 орқали ажратувчи камера 3 га тушади ва ҳаводан цемент ажратилади. Ажратилган материал затвордан пастга шнекка тушади ва 10-12 м масофагача ташилади. Цементдан ҳавони ажратгич-тозалагичлар ёрдамида ҳаво яна тозаланади ва атмосферага чиқарилади. Тозаланган ҳавони ташқарида камера ичига сўриш ва силкитиш механизми ёрдамида тозаланади. Сўрувчи - ҳайдовчи пневматик қурилмаларнинг иш жараёни ҳам Сўрувчи қурилмаларга ўхшаш, бу қурилмаларнинг фарқи шундаки, ҳаво билан материални пуркайди. Бу қурилмалар пневмовинтли насос 4, аралаштирувчи камера 5 дан иборат (15.3 - расм) бўлиб, сиқилган ҳаво аралаштирувчи камерага алоҳида компрессор орқали келади. Бу қурилма билан юкларни 50 м масофага ташиш мумкин. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling