“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
- Bu sahifa navigatsiya:
- АВТОМАТИЗАЦИЯЛАШ АСОСЛАРИ
Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволларПневматик ташишнинг неча турларини биласиз ? Пневматик курилмаларда кайси турдаги юклар ташилмайди ? Суриш усулида нима хисобига юк силжийди ? Сурувчи курилма асосий деталларига нималар киради ? Пурковчи курилма кандай тузилган ва кандай ишлайди ? Пневматик курилмалар иш унумдорлиги кандай топилади ? Кувурнинг ички диаметри кандай топилади ? Винтли насосларда хаво тезлиги винт тезлигига тенгми ? Винтли насослар ёрдамида юкни канча масофага ташиш мумкин ? Пневматик юк ташиш курилмалари ишлатиш сохаларини биласизми ? [1. 2-боб, 63-68 бетлар] [2. 9-боб, 64-67 бетлар] [3. 15-боб, 299-303 бетлар] 16 - МАРУЗА Мавзу: ТЕХНОЛОГИК ТРАНСПОРТЛОВЧИ МАШИНАЛАРИНИ АВТОМАТИЗАЦИЯЛАШ АСОСЛАРИРежа: 16.1. Автоматик назорат, созлаш ва бошқариш ҳақида маълумот. 16.2. Ижрочи механизмлар. 16.3. Юк силжишини дастурли бошқариш. 16.4. Узлуксиз юк ташиш машиналарини автоматлаштириш. 16.1. Автоматик назорат, созлаш ва бошқариш ҳақида маълумот Таянч иборалар: Технологик жараён, ускуна, автоматик назорат, автоматик бошкариш, улчаш элементи, таккослаш элементи, ижрочи механизм Одатда бошқариш мажмуаси обoектнинг холатини назорат қилиш ва бу холатни берилган даражада ўнглаб (созлаб) туришни ўз ичига олади. Автоматик бошқариш мажмуасида (АБМ) ҳамма жараёнлар бошқарувчисиз махсус дастур асосида бажарилади. Автоматик назорат ва созлаш алоҳида жараён деб қаралиши мумкин. Бошқариш обoекти - ташқаридан таoсир ўтказиб иш тартибини махсус ташкил қилинган бошқариш қурилмаси таoсири билан тартибга солинадиган қурилма ёки берилган тартиб бўйича амалга ошадиган технологик жараён. Бошқариш - обoектни бошқаришнинг талаб қилинган холатини ёки иш тартибини бошқаришни, шунингдек бу бошқаришни амалга оширувчи жараённи шакллантириш. Созлаш - бошқаришнинг хусусий холати бўлиб, унинг вазифаси бирор бир физик катталикнинг доимий холатини ёки берилган қонун бўйича ўзгаришини таoминлаш. Бошқариш қурилмаси (Автоматик бошқариш қурилмаси) - талаб қилинган иш тартиби ёки холатини таoминлаш мақсадида ижрочи қисм ёрдамида бошқариш обoектига таoсир қилувчи ва жараённи кечиш маълумотларини ишловчи қурилма. Ташқи таoсир - бу автоматик мажмуага боьлиқ бўлмаган таoсир. Ички таoсир - автоматик мажмуанинг бир қисмининг бошқа қисмига таoсири. Бошқариш қурилмаси - бошқарув қурилмасининг бошқарув обoектига маoлум мақсад сари йўналтирилган таoсири. Назорат таoсири - бошқариш обoектининг бошқариш қурилмасига таoсири. Бошқариш алгоритми - бошқариш таoсирини ўзгартирадиган коидалар тўплами. Чиқиш (бошқариш, созлаш) координаталари- бошқариш обoектининг жорий холатини белгилайдиган катталиклар. - Автоматик мажмуанинг ташқи мухит билан ўзаро таoсири натижасида чиқиш координатасидаги режалаштирилмаган ўзгаришлар. Чиқиш координаталарининг талаб қилинган қийматлари иш тартиби бўйича талаб қилинадиган катталиклар қиймати. Чиқиш координаталарининг ҳақикий қиймати - бошқариш обoектининг ҳақикий холатига оид чиқиш қийматлари. Бошқариш хатоси - автоматик бошқариш мажмуасининг ҳақикий ва талаб қилинган чиқиш координаталари ўртасидаги фарқ. Функционал элемент - автоматик мажмуанинг маoлум бир иш бажарувчи қисми. Қабул қилувчи элемент - автоматик мажмуанинг ташқи ва назорат таoсирини қабул қилувчи қисми. Ўлчаш элементи - автоматик мажмуага келаетган таoсирини қийматини ўлчами, шунингдек бошқариш хатосини тузатиш учун хизмат қиладиган элемент. Ўзгартирувчи - кучайтирувчи элемент - автоматик мажмуа элементининг сигналларини қабул қилиб олиб, кучайтирувчи ёки бу сигнални ижрочи механизм учун қулай бўладиган холатга келтирувчи элемент. Ижрочи элемент - автоматик мажмуанинг элементи бўлиб, у бошқариш таoсирини қайта ишлайди ва бевосита бошқариш обoектига таoсир қилади. Тузатиш (корректируюший) элемент - автоматик тизимнинг барқарорлигини ва динамик хусусиятларини яхшиловчи қурилма. Мантиқий звено - автоматик мажмуанинг киришига келаётган ахборотга нисбатан ва, ёки, йўқ каби мантикий операцияларни бажарувчи элемент. Автоматик бошқариш мажмуаси (АБМ) қуйидаги классификацияга эга. Бажарадиган вазифасига кўра: Автоматик баркарорлаштирувчи мажмуа, дастурли бошқариш мажмуаси, кузатилиш мажмуаси. Бошқариш тартиби бўйича, шу жумладан: Бошқаришда ишлатиладиган сигналлар таoсири бўйича: узлукли, узлуксиз (импулpсли ва режали) Иш шароити ҳақидаги фойдаланиладиган ахборот таснифига кўра: Қаттиқ қонунлар билан бошқариладиган мажмуа ва структура; бошқариш қонунлари ва структура мажмуаси ўзгариши билан, буларга автоматик созлаш, ўзи ўқиб ва ўзи ташкил қиладиган мажмуалар киради. Математик насбатларнинг таснифи бўйича: Чизиқли ва чизиқли бўлмаган. Бошқариш обoектини чиқиш координаталарининг миқдори бўйича: бир ўлчамли ва кўп ўлчамли. Кўп ўлчамлилар эса ўз навбатида алоқали бошқариш ва алоқасиз бошқариш мажмуаларига бўлинади. Алоқали бошқариш мажмуаларига баoзи бошқарувчи қурилмалар ўзаро ташқи алоқада боьланган. Кўп ўлчамли мажмуа таркибига кирувчи алоҳида бошқариш мажмуасидаги чиқаётган катталик қолган бошқариш катталикларига боьлиқ бўлмаса, у мухтор (автоном) бошқариш мажмуаси дейилади. АБМ элементлари қуйидаги классификацияга бўлинади. Бажарадиган вазифага кўра: ўлчовии, кучайтириб ўзгартувчи, ижрочи, корректировка қилувчи. Иш вақтида фойдаланадиган энергияга қараб электрик, механиқ, гидравлик, пневматик, коминациялашган. Ёрдамчи энергия манбасининг бор ёки йўқлиги бўйича: актив ва пассив. Турьун тартибдаги холати бўйича статик ва астатик. Таoсир қилиш усули бўйича: тўьри таoсир ва тўьри бўлмаган таoсир. Юқорида келтирилган элементлари ҳаммаси бир-бири билан ўзаро структуравий, функционал, принципиал ва бошқа схемалар бўйича боьланган. Структуравий схема - автоматик тизим элементларини вазифасини, уларни ўзаро алоқасини курсатади ва мажмуа билан умумий танишиш имконини беради. Функционал схема автоматик мажмуа элементларининг бажарадиган ишини, улар орасидаги ўзаро ва бошқариш обoекти билан алоқасини, автоматик мажмуанинг тузилишини билдиради. Принципиал схемада автоматик мажмуанинг график белгилар орқали тасвирланади ва улар орасидаги алоқа кўрсатилади. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling