16.2. Ижрочи механизмлар
Таянч иборалар :
Ижрочи механизмлар, заслонкали, бир ўтиргичли, икки ўтиргичли, уч йўлли, ичакли , электрюритмали, гидравлик, пневматик
Ижрочи механизмлар созловчи қисмларини тузилмаларига кўра, заслонкали, бир ўтиргичли, икки ўтиргичли, уч йўлли, ичакли бўлади.
Тескари алоқани таснифига кўра ижрочи элементлар узлуксиз ва релели ҳаракатда бўлиши мумкин.
Электрик ижрочи механизмлар
Электродвигателp соленоидли ижрочи маханизм энг кўп таркалган электр ижрочи маханизм хисобланади.
Икки позицияли двигателp ДР (икки позицияли созлаш) - бу қурилма (61 расм) бир фазоли асинхрон электродвигателp 5 дан ва шестерняли редуктор 1 дан иборат бўлиб, улар ҳаммаси қуйма корпусга жойлашади. Редукторнинг чиқиш 180 градусга буриш мумкин, кулачокли механизмни шток 3 билан эса бир вақтнинг ўзида бошқа ишчи қисм илгариланма - қайталанма ҳаракат қилиши мумкин. Чиқиш валининг айланиш частотаси редуктордаги шестерняларга боьлиқ. Чиқиш валининг охирида жойлашган узгич 4 икки позицияли созлашни амалга оширишга имкон беради.
Икки позицияли двигателpни улаш схемаси 62 расмда кўрсатилган. Созланувчи каталикни қиймати берилган чегарада бўлса, бошқарувчи приборни 6-7 тушамалари очиқ бўлади. Движок 8 статор ўрам ва ташқи халка туташган халка 3 га туташгунча двигателp ва движок 8 айланади (мисол учун соат миллари бўйича) Охиридаги узгич 1 га етиб борган движок 8 сакрайди ва занжир узилади. Двигателp тўхтайди. Созловчи параметрни ўзгартирилишини контакт 7 ни туташувига олиб келади. Двигателp ишга тушади, движок бурилади ва яна ташқи халка билан туташади, бу сафар эса пастки халкага туташади. Движок 8 кейинги узгичга 4 етгунча созловчи қисм силжийди. Бу сафар двигателpни юргизиш туташма 6 туташганда созловчи параметр ўзининг пастки чегарасига етганда амалга ошади. Шундай қилиб чиқиш вали ярим айланади ва тўхтайди.
16.1 - расм. Икки позицияли ижрочи двигателp
Do'stlaringiz bilan baham: |