“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet61/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

14.3. Вибрацион конвейерлар


Таянч иборалар:
Осмали, таянчли, кувир, нов тасма, винт, ковшли, тезлиги

Вибрацион конвейерларда материал тебранувчи қувур ёки нов ичида, тасма, винт, кирьич, қовш сингари мосламаларсиз ташилади.


Вибрацион конвейер юк тушувчи элементнинг махкамланиш бўйича осма ва таянчли; қувур ёки нов сонига қараб бир ва икки қувурли бўлади. Тебраниш марказдан қочма ёки электромагнитли вибратор ва эксцентрикли юритмалар ёрдамида ъосил қилинади.
Осма вибрацион конвейер (14.4 - расм, а) нов қувур 1, пружиналар 2, вибратор 4, юкловчи 5 ва бўшатувчи 3 мосламалардан иборат.
Таянчли вибрацион конвейер (14.4 - расм, б) нов ёки қувур 1, эластик тиргагич 3, вибратор 4, амортизатор 5, юкловчи 6 ва бўшатувчи мослама 2 дан иборат. Эластик тиргагичлар рессора, спиралp пружиналар, резина констуркциялар ёки ричаг-тебрангичлар кўринишида ишланади. Таянчли вибрацион конвейерларнинг узунлиги 10...35 м гача, қувур диаметри 150...400 мм ёки эни 200...1000 мм гача, иш унумдорлиги 6 дан 200 м3/соат гача бўлади.
Вибрацион конвейернинг тебранувчи конвейерлардан асосий фарқи шундаки, агар тебранувчи конвейерларда юк новдан ажралмасдан сирпанса, вибрацион конвейерларда эса юк шундай тезланиш билан ҳаракатланадики, бу тезланишнинг вертикал тенг таoсир этувчиси эркин тушиш тезланишидан катта бўлади.
Мувозанатловчи балкали икки қувурли тебранувчи конвейерлар. Бу конвейерларда бир-бири билан ричаг-тебрангич 3 ва эластик рессора 6 орқали боьланган икки қувур 1, 4 (14.4 - расм, в) ва икки қувур орасида жойлашган эксцентрикли юритма 5, юкловчи 7 ва бўшатувчи 2 мосламалардан иборат. Ричаг-тебрангич, қувурларга ва марказий инерция системалар чизиьида жойлашган таянч ўқларга ўрнатилган тебрангичлар эластик резина втулкалар билан таoминланган. Бу конвейерларда қувур диаметри 160...400 мм, узунлиги 50 м гача ва иш унумдорлиги эса 125 м3/соат гача бўлади.
Бир жинсли, кукунсимон, донали ва майда донали сочилувчан материалларни ташиш, вибрацион конвейерларнинг асосий афзаллигига киради. Уларнинг горизонтал йўналишда ташиш тезлиги 0,25 дан 0,3 м/м ва айрим холларда эса 0,5 м/с гача, тебраниш частотаси минутига 3000 гача ва амплитудаси мм нинг улушигача бўлади. Чангсимон, шунингдек, ҳар хил жинсли материалларни нисбатан ёмон ташийди ва уларнинг тезлиги 3...5 марта кам бўлади. Қия конвейерлар материални баландга кўтарганда (ташиганда) тезлиги ва кўтариш қиялиги ҳар 1 градусга ортганда иш унумдорлиги 3...5% га камаяди, юкларни пастга йўналтирилганда иш унумдорлиги шу қийматга ошади.



Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling