“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-Маъруза
Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар6.1. Тухтаткичларнинг кандай турлари булади ? 6.2. Храповикли тухтаткич кандай ишлайди ? 6.3. Фрикцион тухтаткич кандай ишлайди ? Тормозлар турларини санаб беринг Тормозларни тухтаткичлардан фарки нимада ? Ишлаш усулига караб тормозларнинг неча турлари мавжуд ? Колодкали тормозлар асосий кисмлари нималардан иборат ? Колодкали тормозлар турларини биласизми ? Тасмали тормоз тузулишини тушунтириб беринг Дифференциал тормоз кандай ишлайди ? [7. 47-53 бетлар] [4. 5-боб, 96-123 бетлар] [6. 43-48 бетлар] 7-МаърузаМавзу: ЮК КЎТАРИШ МАШИНАЛАРНИНГ МЕХАНИЗМЛАРИ.Режа: 7.1 Юк кўтариш механизмлари 7.2 Ҳаракатланиш механизмлари 7.3 Илгак қулочини ўзгартирувчи механизмлар 7.4 Буриш механизмлари 7.1 Юк кўтариш механизмлари Таянч иборалар: Айланма харакат, илгарланма харакат, арконли, занжирли, двигател, редукторли, узатиш звенолари, барабан,блок ,илгак,полиспаст,тормоз. Юк кўтариш механизмлари юкни кўтариш ва тушириш вазифасини бажаради. Унинг тортувчи органи айланма ҳаракатни илгариланма ҳаракатга (юк кўтарганда) ва илгариланма ҳаракатни (юк тушаётганда) айланма харакатга ўзгартириб бериш учун хизмат қилади. Улар эгилувчан органли, яoни арқонли ёки занжирли турга бўлинади; 1-си арқонли 2-си эса занжирли кўтариш механизмлари дейилади. Кўтариш механизмнинг принципиал схемаси 29-расмда кўрсатилган. Механизмнинг асосий қисмига двигателp 1, редукторли узатиш звенолари 6, арқонни ўраш ёки йиьиш учун барабан 2, мувозанатловчи блок 3, илгак осмаси 5, полистпаст 4 ва тормоз 7 киради. Электр двигателp вали редукторнинг кириш валига одатда МУВП(МН2090-64) турдаги эластик бармоқли ёки М3 ёки М3П турдаги тишли муфталар орқали бириктирилади. Барабан ва электр двигателp ажралмайдиган кинематик жуфт орқали боьланган кўтариш механизмларида редукторга бириктирилган ярим муфталарнинг бири тормоз шкиви сифатида ишлатилади. Агар бундай муфта эластик бўлса, (МУВП, пружинали ва х.) унда Давлат техника назорати талабига биноан, тормоз шкиви сифатида редуктор валида жойлашган ярим муфталарни ишлатиш рухсат этилади. Шу билан бирга тормозланганда эластик муфта элементлари юк моменти ҳаракатидан ажралади, бу эса унинг ишлаш муддатини оширади. Қоидасига биноан юк кўтариш ва стрела қулочини ўзгартириш механизмларида стрелани ёки юк тушириш фақат электр двигателp билан бажарилади. Кулачокли, фрикцион ёки бошқа турдаги мосламалар билан жихозланган юк кўтариш механизмларида иш ҳаракатини турли тезлик диапазонларида ўзгартириш учун бу мосламалар шундай ўрнатиладики, бунда механизм ўз-ўзидан ҳаракатланиб, ёки тўхтаб қолмаслик керак. Юк ёки стрелани кўтарувчи чиьирларда бундан ташқари тезликни юк таoсири бўлган пайтда ўзгартириш, олдиндан тормозловчи момент қўймай туриб, механизмни тўхтатиш тақиқланади. Одамлар учун мўлжалланган чиьирларда ишга туширувчи кулачокли ва фрикцион муфталар ишлатилганда, эритилган ёки қиздирилган металлар, заҳарли ва портловчи буюмларни ташиш ман этилади. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling