7.4 - расм. Илгак қулочини ўзгартириш механизмлари схемалари
7.4 - расм а)- да кўрсатилган рейкали механизм тишли рейка ва етакловчи шестернядан иборат. Рейка стрела 3 билан шарнир орқали бириктирилади. Бу механизмнинг вазни енгил ва тайёрланиши оддий 7.4 -расм г)-да кўрсатилган секторли механизм тишли сектор 2 ва етакчи шестерня 1 дан иборат. Бу механизмда стрелани кўтариб-тушириш бурчак тезлигини ўзгартириш ва стрелани керак бўлса, энг пастги холатга тушириш мумкин. Аммо ўта оьир ўлчамлари катта ва уни тайёрлаш анча мураккаб.
Кривошип-шатунли илгак қулочини ўзгартириш механизми (7.4 - расм) кривошип 1 ва коромисло 3 билан бириктирилган шатун 2 дан иборат. Коромисло стрела билан тортқи 4 орқали бириктирилади. Бу механизмлар ишончи ва хавфсиз ишлайди, огирлиги буйича энг оьир механизмлар ҳисобланади.
Иш процессида инерция кучлари таoсиридан ъосил бўладиган зўриқишларни камайтириш учун илгак қулочини ўзгартириш механизмларида звеноларнинг бириккан шарнирларида амотизаторлардан фойдаланилади.
7.4 Буриш механизмлари
Таянч иборалар:
Айланиш марказига нисбатан, силжитиш, полиспастли, гидравлик, рейкали, винтли, кривошип-шатунли, секторли
Буриш механизмлари кран металл конструкциясини ва юкни буриш учун хизмат қилади.
Айланувчи кранларни бир-биридан принципиал фарқланувчи 2 гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга шундай айланувчи кранлар кирадики, уларнинг юк кўтарувчанлиги қулоч узунлигига боьлиқ бўлмайди.
Иккинчи гурухга стрелали кранлар киради. Уларнинг юк кўтарувчанлиги қулоч ўзгаришига боьлиқ бўлади. Буриш механизмлари краннинг қўзгалмас ёки айланувчи қисмига ўрнатилиши мумкин.
Буриш механизми краннинг кузгалмас қисмига ўрнатилади, краннинг айланувчи қисми механизмга нисбатан ҳаракатланади.
Агар буриш механизми краннинг айланувчи қисмига ўрнатилса, у билан биргаликда ҳаракатланади. 7.5 - расмда кран металл конструкциясининг буриладиган қисмига жойлашган буриш механизми тасвирланган, бу ъолда кичик буриш тезлигини олиш учун, одатда, червякли узатма 4 ишлатилади. Юқори ФИК ни олиш учун ва шунингдек, кранни тўхтатганда узатмаларда хосил бўладиган зарбли нагрузкалар таoсирни йуқотиш учун ўз-ўзидан тормозланадиган червякли узатма ишлатилади. Ушбу механизмда сақловчи муфта 6, кўзда тутилган, унинг силжувчи элементи шпонкада вал бўйича сирпанади ва пружинада 5 босими таoсирида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |