“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар


Download 7.03 Mb.
bet42/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар





    1. Юк кутариш кранларининг кандай турлари бор ?

    2. Мачтали ва мачта-вантали кранлар каерларда кулланилади ?

    3. Вантли мачта-стрелали кран кандай тузилган ?

    4. Минорали краннинг кандай механизмлари бор ?

    5. Минорали кранлар юк кутариш кобилияти кандай хисобланади ?

    6. Минора тузилмаси буйича кранларнинг кандай турлари мавжуд ?

    7. Бурилмайдиган минорали кранларнинг кандай турлари мавжуд ?

    8. Чорпояли кранларнинг кандай турлари мавжуд ?

    9. Куприк кранларининг асосий кисмлари кайсилар ?

    10. Кранларнинг иш унумдорлиги кандай хисобланади ?

[1. 3-боб, 86-90 бетлар]


[2. 11-боб, 89-90 бетлар]
[6. 121-124 бетлар]
[6. 140-144 бетлар]


9 - МАРУЗА


Мавзу: МИНОРАЛИ КРАНЛАР ХИСОБИ


Режа:
9. 1. Минорали кранларнинг металл конструкциялари
9. 2. Хисобий юкланишлар
9. 3. Рухсат этилган кучланишлар


9.1. Минорали кранларнинг металл конструкциялари


Таянч иборалар :
Прокатлар, штампланган профил, иш режини, мухит температураси, метал кочишмалари, механик мустахкамлиги, бирикгириш-парчинлаш, пайвондлаш

Металл конструкциялар прокатлар, турли фасонли штампланган профиллардан тайёрланади.


Енгил ва ўрта режимда ишловчи кўприк ҳамда айланма кранлар металл конструкциясининг асосий элементлари ВМСт. 3 (ГОСТ 380-71) маркали пўлатлардан тайёрланади.
Оьир ва жуда оьир режимда ишлайдиган кранлар металл конструкцияси асосий элементларнинг массасини камайтириш мақсадида уларни мустахкамликка ҳисоблаб, ГОСТ 5058-65 бўйича 10 ХСНД, 1 ХГСНД, 15 ХГСНД, 10Г2 СД, 09Г2ДТ маркали кам легирланган пўлатлардан тайёрланмоқда. Бундай пўлатнинг коррозияга чидамлилиги юқори бўлиб,мустахкамлиги оддий Ст. 3 пўлатларникига нисбатан 1,5 баравар ортиқдир.
Кўприк кранларининг тўшамалари тўсиқлари, нарвонлари, кабиналари каби ёрдамчи элементлари ГОСТ 380-71 бўйича Ст. 0 маркали пўлатдан тайёрланади.
Металл конструкциялар асосий элементларнинг материали ташқи мухит температурасига боьлиқ ъолда ВНИЦПТМАШ тавсиясига кўра, 1 - жадвалдан олинади.
Металл контструкция массасини камайтириш мақсадида енгил металларнинг қотишмалари (алюминий ва магний қотишмалари) кенг қўлланилмокда. Бундай қотишмаларнинг массаси кичик бўлган ъолда механик мустахкамлиги,коррозияга, паст температурага чидамлилиги юқори. Алюминий қотишмаларини металл конструкциясининг массаси кран массасининг 50. . . 80 фоизини ташкил этувчи кўприк кранларда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Айниқса, юк кўтарувчанлиги кичик бўлган кранларда (Q=5. . . 10 т), кўпригининг узунлиги катта бўлган кранларда енгил металл қотишмаларини қўллаш маoқул бўлди. Бу эса кранларнинг массасини камайтириш билан (50 % гача) бирга стрелаларининг қулочини 15. . . 20 % га узайтириш, юк кўтарувчанлигини 20. . . 25 % ошириш имконини беради. Енгил металл қотишмаларини қўллаш кранларнинг динамик иш режимларини яхшилайди.
Аммо алюминий қотишмаларининг бўйлама эластиклик модули кичик (тахминан 710 МПа). Бу эса конструкциянинг сиқилган элементларининг устиворлигини камайтиради ва иссиқлик таoсирида деформацияланишини орттиради.
Кранларнинг металл конструкциялари турли усуллар билан тайёрланади. Маoлум ҳисоблар асосида конструкция элементларини тайерлаб, сўнгра улар бир-бирига бириктирилади.
Бириктириш-парчинлаш, пайвандлаш ва елимлаш усуллари билан бажарилади. Бу усуллар ичида энг кўп қўлланиладиган пайвандлаш усулидир. Пайвандлаш кўлда, ярим автоматик усулда бажарилади.




    1. Download 7.03 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling