“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Download 7.03 Mb.
bet43/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

Хисобий юкланишлар

Таянч иборалар:
Доимий ва узгарувчан нагрузкалар, инерцион нагрузкалар, шамол нагрузкаси,
буровчи нагрузкалар, юкланиш коэффициенти

Металл конструкцияларини хисоблашда уларга таoсир этувчи барча юкланишлар, яoни доимий ва ўзгарувчи юкланишлар, вертикал ва горизонтал текисликда таoсир этувчи инерцион юкланишлар, шамол юкланиши ва буровчи юкланишлар ҳисобга олинади.


Мустахкамликка ва устиворликка хисоблашда хисобий нагрузкалар меёрий юкланишларга тенг қилиб олиниб, юкланиш коэффициентига кўпайтирилади.
Доимий юкланишларга металл конструкциянинг ўз массаси, кран механизмининг бошқариш кабинаси ва шунга ўхшаш металл конструкция билан боьланган қисмларнинг массалари киради. Металл конструкциянинг ўз массасидан ъосил бўладиган юкланишни хисоблашда, уни конструкция узунлиги бўйича тенг тарқалган деб олинади. Металл конструкция билан боьланган қисмларнинг массасидан ъосил бўладиган юкланишларни маoлум кесимларда тўпланган юк деб олинади. Кран харакатланганда унинг металл конструкцияси зарбларни қабул қилади. Шунинг учун конструкциянинг ўз массаси бутунлай статик деб олинмайди, аксинча динамик иш режимини ҳисобга олган ъолда, нисбий ёйилган доимий юкланишни маoлум коэффициентга кўпайтириб қабул қилинади, яoни:


qх=Кqq (9.1)

бу ерда: q - металл конструкциянинг тенг тарқалган ўз массасидан ъосил бўладиган доимий юкланиш; Кq - металл конструкция элементлари массасининг ҳисобий қийматидан ўзгариши ва инерцион юкланишни ҳисобга олувчи умумий юкланиш коэффициенти; унинг қиймати краннинг харакатланиш тезлиги 60 м/мин дан кичик бўлганда 1,1; 60 дан 120 м/мин гача бўлганда 1,2; 120 м/мин дан ортиқ бўлганда 1,3 га тенг қилиб олинади.


Стрелали ва айланма кранларда кўтариладиган юкнинг массаси ҳам доимий нагрузка ҳисобланади. Юкни кўтариш ва туширишда инерция кучлари ъосил бўлади. Шу сабабли юкдан ъосил бўладиган ҳисобий доимий юкланиш қуйидаги ифода билан аниқланади:

Ра=КаGg, Н (9.2)


бу ерда: Gg - юк массаси; Ка - юк массасининг ўзгариши ва юкни кўтариб туришда инерция кучларининг ъосил бўлишини ҳисобга олувчи юкланиш коэффициенти. Унинг қиймати 1-жадвалан олинади.


1- жадвал

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling