“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар


Download 7.03 Mb.
bet49/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар





    1. Куприкли кран металл конструкциялари тугрисида нималар биласиз ?

    2. Юкли аравачага гилдираклар босимидан хосил буладиган юкланишлар кандай аникланади ?

    3. Балкаларнинг уз огирлигидан булган юкланиши кандай аникланади ?

    4. Тупланган юкланиш дегани нима ?

    5. Буровчи момент качон пайдо булади ?

    6. Шамолдан булган юкланиш кандай хисобланади ?

    7. Кран махаллий устиворлигини качон йукотади ?

    8. Махаллий устиворликнинг захира коэффициенти кандай белгиланади ?

    9. Энг катта урилма кучланиш коэффициенти кандай аникланади ?

    10. Нормал ва уринма кучланишлар бир вактда таъсир этса, махаллий устиворлик захира коэффициенти кандай аникланади ?

[7. 84-90 бетлар]
[2. 98-102 бетлар]
[4. 12-боб, 216-220 бетлар]

11- МАРУЗА


Мавзу: УЗЛУКСИЗ ЮК ТАШИШ МАШИНАЛАРИ

Режа:
11.1. Узлуксиз юк машиналари ҳақида умумий тушунчалар


11.2. Узлуксиз юк ташиш машиналарининг иш унумдорлиги
11.3. Эгилувчан тортувчи қисмнинг харакат қаршилиги


11.1. Узлуксиз юк машиналари ҳақида умумий тушунчалар


Таянч иборалар:
Горизонтал, бурчак остида, механик машиналар, пневматик машиналар, гидравлик курилмалар узлуксиз, даврий, сочилувчан материаллар тасмали, занжирли, тегранувган, роликли, винтли конвейерлар, элеваторлар

Юк ташиш машиналари асосан юкларни горизонтал йўналишда ташиш учун мўлжалланган, айрим машиналар эса юкларни юқорига ёки бурчак остида йўналтириш учун ишлатилади.


Юк ташиш машиналарини юк ташиш хусусияти бўйича учта гурухга бўлиш мумкин: 1. Юк ташиш механик машиналари; 2. Юк ташиш пневматик қурилмалари;
3. Юк ташиш гидравлик қурилмалари.
Юк ташиш механик машиналари ўз навбатида иккита гурухчага бўлинади: а) узлуксиз юк ташиш машиналари; б) даврий юк ташиш машиналари.
Юк ташиш пневматик қурилмалари ҳам иккита гурухчага бўлинади: а) сочилувчан юкларни ҳаво билан аралаштириб ташувчи қурилмалар; б) юкларни ҳаво оқими ёрдамида қувур ўтказгич орқали махсус капсулаларда (контейнерларда) ташувчи қурилмалар.
Юк ташиш гидравлик қурилмаларида сочилувчи юклар суюқлик билан биргаликда ташилади.
Узлуксиз юк ташиш машиналари сочилувчи (цемент, қум, тупроқ, чақиқ тош, шлак ва х.к.) пластик (бетон аралашмаси ва бошқа қоришмалар) ва майда донали (ьишт, тош, балкалар, яшиклар ва х.к.) юкларни ташиш учун ишлатилади. Улар ёрдамида юклар поток усулида тўхтовсиз, иш унумдорлиги ўзгармас ъолда ва маoлум йўналишда ташилади. Бу машиналарни бир жойдан иккинчи бир жойга олиб қўйиш қийинлиги сабабли, улар стационар ва ярим стационар ъолда ишлатилади.
Узлуксиз юк ташиш машиналарига тасмали, занжирли, тебранувчан, роликли, винтли конвейерлар, элеваторлар, ўзи оқар қурилмалар ва ъоказолар киради.
Бу машина ва қурилмаларда ташилаётган юклар 3 гурухга бўлинади: 1-донали, 2-сочилувчан, 3-хамирсимон (ёпишқоқ).
Донасининг сони ҳисобланадиган якка юклар, шунингдек, жуфт юклар ва айрим предметлардан тузилиб, маoлум шакллардан ташкил топган юклар донали юклар дейилади. Бу юклар габарит ўлчамлари, шакли, бир хил донадорлиги, жойлаштирилиши ва бошқа хоссалари билан характерланади.
Ҳар хил массали донадор ва чангсимон юклар сочилувчан юклар дейилади. Сочилувчан юклар йириклиги, хажмий ва солиштирма оьирлиги, намлиги, табиий оьиш бурчаги, ейилиш қобилияти ва бошқа хоссалари билан характерланади.
Айрим сочилувчан юклар заррачаларининг чизиқли ўлчамлари бўйича қуйидагича гурухларга бўлинади:
1) чангсимон (заррача ўлчамлари 0,5 мм дан юқори); 2) донадор (зарра ўлчамлари 0,5...10 мм гача); 3) майда бўлакли (зарра ўлчамлари 10...60 мм), 4) ўрта бўлакли (зарра ўлчамлари 60...120 мм); 5) йирик бўлакли (зарра ўлчамлари 160 мм дан юқори).
Таркибидаги заррачаларнинг йириклигига кўра юклар - материаллар оддий ва сараланган бўлади. Агар энг катта ва энг кичик бўлаклар ўлчамларининг нисбати 2,5 дан ошса ёки тенг бўлса, бундай юклар оддий, агар 2,5 дан кичик ёки тенг бўлса, сараланган ҳисобланади. Сараланган юкларнинг ўртача бўлагининг ўлчами «а» билан белгиланади.
Материалнинг зичлиги, одатда, кг/м3 ёки т/м3 ларда ўлчанади. Горизонтал юзага тўқилган материал конуссимон шакл ъосил қилади; бу конус ясовчисининг горизонтал текисликка оьиш бурчаги тинч холатдаги материалларнинг табиий оьиш бурчаги ҳисобланади. Агар материал ҳаракатланаётган сиртга жойлаштирилса, у ъолда силкиниш ва тебранишлар натижасида бу бурчак кичраяди, яoни материал ейилади. Бундай бурчак ҳаракатланаётган материалнинг табиий оьиш бурчаги дейилади. Материалнинг сиртга ишқаланиш коэффициенти бункерлар, новлар конвейерлар деворларининг оьиш бурчагига қараб олинади. Ишқаланиш коэффициенти f=tg , бунда tg-ишқаланиш бурчаги. Юк ташиш машиналари ва қурилмаларини танлашда ҳисобга олинадиган материаллар хоссаларининг характеристикаси 1-жадвалда келтирилган.



Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling