14.6 - расм. Роликли конвейерлар схемаларининг элементлари
Такрорлаш ва мустакил ишлаш учун саволлар
Винтли конвейер кандай тузилган ва кандай ишлайди ?
Винтли конвейерлар афзалликлари нимада ?
Винтларнинг кандай турлари бор ?
Винтли конвейерлар кайси асосий кисмлардан ташкил топган ?
Винтли конвейерда нов хизмати нима ?
Тебранувчи конвейер неча градус кияликда ишлайди ?
Инерцион конвейер кандай тузилган ва кандай ишлайди ?
Инерцион конвейер кандай тезликда ишлайди ?
Вибрацион конвейерларнинг кандай турларини биласиз ?
Роликли конвейерда кандай юк ташиш усуллари мавжуд ?
[2. 8-боб, 54-61 бетлар]
[1. 2-боб, 60-63 бетлар]
[3. 12-боб, 351-358 бетлар]
15 - МАРУЗА
Мавзу: ПНЕВМОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ
Режа:
1. Пневмотранспорт қурилмалари классификацияси.
2. Сурувчи қурилмалар
3. Пурковчи қурилмалар
4. Пневмовинтли насос
5. Пневматик юк тушириш қурилмалари
15.1. Пневмотранспорт қурилмалари классификацияси
Таянч иборалар:
Хаво, тукилувчан юк, донадор юк, сурувчи курилма, трубопровод, аралаш курилма, аэрация
Пневматик транспорт қурилмалари цемент, қум, киринди ва майда материалларни сиқилган ёки сийрак босимда горизонтал ва тик йўналишда ташиш учун ишлатилади. Бу қурилма юкларни тушириш, ортиш ва ташиш ишларида қўлланилганда иш унумдорлиги сезиларли ошади ва материалларни ифлосланишдан сақлайди.
Қурилма тўлиқ автоматлашган ва материал минимал исрофланган ъолда қувурлар ичида ҳаракатланади, шунинг учун қурилмаларнинг иш унумдорлиги жуда юқори. Қурилиш материалларини ташиш учун ўрта диаметрли қувурлардан фойдаланилади.
Пневматик ташишнинг икки - сўриш ва пуркаш тури бор. Пневматик қурилма қуйидаги камчиликларга эга: электр қуввати ва ҳавони кўп сарфлайди, ўткир қиррали материалларни ташишда қурилма мослама қисмлари тез емирилади, ёпишқоқ ва нам материалларни таший олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |