“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


- расм. Винт турлари а – яхлит; б- лентали; в-фасонли; г – парракли


Download 7.03 Mb.
bet60/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

14.2 - расм. Винт турлари а – яхлит; б- лентали; в-фасонли; г – парракли.
14.2. Тебранувчи конвейерлар


Таянч иборалар:
Электротитраткич, эксцентрикли титраткич, мувозанотловчи балка, инерцион, тебраниш йуналиши, амплитуда узгарувчан ток

Тебранувчи конвейерлар сочилувчан ва камдан-кам донали материалларни 50 м гача айрим холларда 100 м гача масофага горизонтал, бир оз (10...15°) қия, шунингдек вертикал йўналишда силжитиш учун ишлатилади. Буларнинг иш унумдорлиги 400 м3/соат гача боради.


Тебранувчи конвейерлар нов ҳаракатининг режими ва юк ҳаракатининг таснифига қараб, инерцион ва вибрацияли турларга бўлинади. Юк ҳаракатининг таснифига кўра булар бошқа конвейерлардан принципиал фарқ қилади. Инерцион конвейерларда инерция кучи таoсирида юк новда сирпаниб ҳаракат қилади.
Новга ўзгарувчан юк босими тушадиган инерцион конвейер (54а-расм) табранувчи таянч 2 га ўрнатилган ва кривошипли механизмлар 3 таoсирида ҳаракатланувчи нов ёки қувур 1 дан иборат. Таянч стойкалар нов томон бурчак остида ўрнатилиб, юк нов билан бирга олдинга ҳаракатланганда юк бир қанча олга силжиб, ҳаракат орқага кайтганда тушади.


14.3 - расм. Тебранувчи конвейерлар

Бу конвейерда цикллар сони 1 минутда 300...400, ўртача тезлиги 0,15...0,2 м/с ва юкнинг қалинлиги эса 100 мм дан ошмайди.


Новга доимий юк босими тушадиган инерцион конвейернинг (54-расм, б), ўзгарувчан юк босими тушадиган инерцион конвейердан фарқи шуки, нов 2 уларда роликли ёки шарикли таянч 3 да ўрнатилади ва у кривошипли механизм ёрдамида буйлама илгарилама-қайтма ҳаракат қилади. Бу механизм шарнирли тўрт звеноли ОАВС контурли механизм бўлиб, бунда ОА кривошип бир хил тезликда айланади ва ВС кривошип эса нотекис айланиб, тебраниш ҳаракатини тортқи 1 орқали нов 2 га узатади. Бу конвейерларда юкнинг қалинлиги 50...100 мм гача бўлади. Тебранувчи конвейерларнинг афзаллиги: конструкцияси оддий: қуритиш, совитиш ва бошқа ҳар хил технологик операцияларда ишлатилади ва герметик бўлганлиги сабабли заҳарли, иссиқ ва чангсимон материалларни ташиш мумкин, шунингдек 1 т материални 1 м масофага ташиш учун сарфланадиган электр энергия миқдори кам. Камчилиги: юк юқорига ташилганда иш унумдорлиги ва тезлик камаяди; қиррали материаллар (асосан инерционли конвейерларда) ташилганда нов ёки қувур тез ейилади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling