Бузғунчи хакерлар - улар турли ҳил мақсадларда “тоза бузуш”ни амалга оширадилар. “Тоза бузиш” деганда ахборот ташувчисига ҳеч қандай зарар етказмасдан, ахборот тизимининг иши самарасини камайтирмаган холда керакли ахброт ресурсига кирилади.
Вандал хакерлар - Компьютер тизимига онгли равишда кириб унга зарар етказувчи шахслар.
Компьютер пиратлари – компьютер дастурий таъминотини сотиш мақсадида уларнинг калитини синдирувчи шахслар ёки гуруҳлар.
Кибертеррористлар - терроризмнинг янги тури бўлган виртуал террор билан шуғулланувчи шахслар. Улар компьютер ахборот тизимлари ва тармоқлари ёрдамида турли ҳил ғаразли ахборот (давлат сиёсатига ёт ғояларни) тарғиботларни амалга оширадилар.
Вирмейкерлар - компьютер вирусларини яратувчи шахслар.
Фрикерлар - телефон тармоғига қонунбузарлик йўли билан кирувчи шахслар.
Компьютер вирусларини таъсир қилиши даражаси бўйича қуйидагиларга ажратиш мумкин:
1. Хавфли бўлмаган вируслар. 2. Хавфли вируслар. 3. Ўта хавфли вируслар.
Ахборот ҳимояси - ташкилот ахборот ресурсларини бутунлиги, ҳақиқийлиги ва қимматбаҳо маълумотларнинг конфиденциаллиги бузилишини олдини олиш ва бунинг натижасида ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш фаолиятида реал ахборот хавфсизлигини таъминлашдир.
Ихчамловчи дастурлар (упаковщики)
Асосий вазифаси: дисклардаги файлларни ихчамлаштириб беради
Турлари:
ARJ;
PKZIP;
PKUNZIP;
RAR;
Winrar
Антивирус дастурлари
Асосий вазифаси: Компьютер вирусларини юқишини олдини олиш, тезкор хотира ва дисклардаги вирусларни топиш ва даволаш.
Турлари:
DrWeb;
Каsperskiy
ESET NOD 32
AVAST
Norton antivirus;
Do'stlaringiz bilan baham: |