оммавийлик
дискретлилик
тушунарлилик
натижавийлик
Одатда учта алгоритм тури мавжуд: чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи (циклик) алгоритм.
ЧИЗИҚЛИ алгоритм - келиш тартибида фақат бир марта бажариладиган амалларнинг содда кетма-кетлиги бўлиб, у бир мартагина бажарилади ва бунинг натижасида керакли натижага эришилади.
Чизиқли алгоритмларда ҳеч қандай шарт текширилмайди ва жараёнлар тартиб билан кетма-кет бажарилади.
ТАРМОҚЛАНУВЧИ алгоритмда одатда қандайдир мантиқий шартнинг бажарилиши текширилади, яъни (а> 0, а< в, а # в ва бошқалар).
Демак, бирор-бир шартнинг бажарилиши билан боғлиқ равишда тузиладиган алгоритмларга тармоқланувчи алгоритмлар деб аталади.
ТАКРОРЛАНУВЧИ (циклик) алгоритм деб, кўп марта бажариладиган амалларнинг муайян кетма-кетлигига тушунилади.
Бу ерда мантиқ жисми деб аталувчи асосий блок талаб қилинган ҳисоблаш шартини амалга оширади. Бундай алгоритмлар маълум бир шарт асосида алгоритмда бир неча марта такрорланиб турадиган жараёнларга хос бўлади. Демак, такрорланувчи алгоритмлар деб, шундай алгоритмларга айтиладики, уларда бир ёки бир неча амаллар кетма-кетлиги бир неча марта такрорланади.
Объектга мўлжалланган дастурлаш тиллари (Object-oriented programming - OOP) 1960 йилларда вужудга келган ва хозирги пайтда дастурларни ривожлантиришдаги асосий дастурий тиллардан бири бўлиб қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: |