Реляцион модел - (лотин тилидаги relatio-муносабат сўзидан олинган) моделда маълумотларни сақлаш уни ташкил этувчи қисмлари орасидаги муносабатларга асосланган.
МОнинг иерархик модели пастки поғонадаги юқори поғонадагига бўйсиниш тартибида жойлашган элементлар тўпламидан иборат бўлади ва ағдарилган дарахт (граф)ни ташкил этади. Ушбу модел сатҳ, тугун, боғланиш каби параметрлар билан тавсифланади. Тугун - бу иерархиянинг берилган сатҳида жойлашган элементнинг ахборот моделидир.
МОнинг семантик тармоқ модели иерархик моделга ўхшашдир. У ҳам тугун, сатҳ, боғланиш каби асосий параметрларга эга. Лекин семантик тармоқ моделида турли сатҳдаги элементлар орқали «эркин», яъни «ҳар бири хамма билан» маъноли боғланиш қабул килинган.
МОда устунлар - майдонлар, сатрлар эса ёзувлар деб аталади.
Ёзувлар - мантиқан боғланган реквизитларга мос келувчи майдонлар йиғиндисидир.
Файл - алоҳида майдонларда мазмунга эга бўлган бир хил тузилишдаги кўплаб ёзув нусхаларидир.
Дастлабки калит (ДК) - ёзувни маъно жиҳатидан бир хиллаштирувчи бир ёки бир неча майдонлар. Агар дастлабки калит бир майдондан иборат бўлса у оддий дейилади, агар бир неча майдонли бўлса - турли таркибли калит ҳисобланади.
Иккиламчи калит (ИК) - дастлабкидан фарқли ўлароқ, шундай майдонки, унинг мазмуни файлнинг бир неча ёзувларидан такрорланади, яъни у ягона бўлмайди. Агар дастлабки калитнинг мазмуни бўйича фақат битта ёзув нусхаси топилса, иккинчи калит бўйича бир неча нусха топилиши мумкин.
Майдонлар - МО тузилмасининг асосий элементларидир. Улар маълум ҳусусиятларга эга бўладилар. Ҳар қандай майдоннинг асосий ҳусусияти унинг узунлигидир. Майдон узунлиги ундаги белгилар сони билан ифодаланади.
Оддий матн майдони. Белгилар сони 255 дан ошмаслиги керак
Сонли майдон. Сонли маълумотларни киритишга хизмат килади ва ҳисоб ишларини бажаришда фойдаланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |