Технология таълимида ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш методлари ва баҳолаш мезонлари
мотив) уйғотиш ижодкор ўқитувчиларга хос хусусиятдир. Мотив
Download 123.89 Kb.
|
6 maruza
Ўқувчида билим олишга интилиш (мотив) уйғотиш ижодкор ўқитувчиларга хос хусусиятдир. Мотив хосил қилишнинг турли йўллари ва усуллари мавжуд. Мотив хосил қилишнинг оддий усулларидан бири – дарс ёки машғулот матнининг қизиқарлилиги. “Қизиқарли физика”, “Қизиқарли математика”, “Қизиқарли кимё” шунингдек “Моҳир қўллар”, “Конструкторлик ва моделлаштириш” кабилар бўйича мисол бўла олади.Машғулот жараёнида муаммоли вазиятларни вужудга келтириш ёки шу мавзуни ўрганишда инсон хаёти учун аҳамиятли бўлган ўқув – билиш вазифаларини қўя билиш – мотив хосил қилиш усулларидан биридир. Буни технология таълимида кўплаб қўллаш мумкин. Масалани турли хил мевалар ва сабзавотлардан хар хил шаклдаги (гул, ҳайвонлар ва ҳ з) салатлар тайёрлаш ёки йиғиладиган стол, стулларни тайёрлаш, роботатехника, дронлар ясаш ва уларни ҳаракатга келтириш ўқувчиларни фанга қизиқишини (мотив ҳосил бўлишини) таъминлайди.Ўқувчиларнинг ўқув – билиш жараёнида ўқув материалини ўзлаштириш даражасини баҳолашда қуйидагиларга асосланади: * Билиш – ўрганилган материални эсда қолдириш ва эслаб айтиб бериш, аниқ қоидалар, сонлар ва назарияга оид маълумотларни эслаш. * Тушиниш – ўрганилган ўқув материалини бир шаклдан иккинчи шаклга айлантириш, ўқувчининг материални қисқа баён қилиб тушунтириши. * Қўллаш – билиб тушиниб олган тушунча, қоида ва усулларни амалда тадбиқ этаолиш.Тахлил (анализ) – бу бутунни қисмларга ажрата олиш, қисмларнинг ўзаро муносабатларини белгилай олиш, бутунни тузиш принциплари (тамойиллари)ни аниқлай олиш Синтез – янги қурилма ясаш учун шу қисмлардан бутун хосил қилиш, таълим натижалари ўқувчидан ижодий фаолиятни, янги схема ва қурилма яратишни назарда тутади Бахолаш – таълим мақсадига биноан олдинги барча БКМ бўйича ўқиш натижаларига эришилганлигини, аниқ мезонлар асосида хулоса чиқаришни назарда тутади.Технология бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришини баҳолашда қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олиниши лозим. * Назарий таълим бўйича билимлар мукаммаллиги * Хатти – харакат усулларининг ўзлаштирилганлиги * Ўқув ишлаб чиқариш вазифалари (ишлари)ни бажаришда техник, мехнат ва хаёт хавфсизлиги талабларига амал қилиниши * Техник – технологик талабларга амал қилишини * Вазифа (иш)ни белгиланган меъёрий вақт бирлигида бажарилишDownload 123.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling