Технология таълимида ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш методлари ва баҳолаш мезонлари


Download 123.89 Kb.
bet3/8
Sana28.12.2022
Hajmi123.89 Kb.
#1013056
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 maruza

Кузатиш методи – кузатиш натижасида ўқувчининг ўз бурчига муносабати, унинг кучли ва кучсиз томонлари, билимларидаги камчиликларини аниқлаш, ўқувчиларга индивидуал ёндашишга, билим, кўникма ва малакаларини текширишга имкон беради.

Оғзаки назорат қилиш методлари – ўқувчиларни сўраш, савол – жавоб, суҳбатлашиш, уларнинг шахсий ҳужжатларини ўрганиш орқали фаолиятини таҳлил қилиш, синтез, қиёслаш, солиштириш, индукция ва дидукция каби мантиқий фикрлаш йўллари ҳақида тугалланган ҳулосага келиш мумкин.

Ёзма назорат – ёзма анкеталар, тестлар ва ёзма ишлар орқали, шунингдек мустақил иш, топшириқ ва вазифалар тўғрисида ёзган ҳисоботларини, ўрганиш, таҳлил қилиш, текшириш натижасида ўқувчиларнинг фаолиятини назорат қилиш мумкин.

Умуман олганда технология ўқитувчиси ўқувчиларнинг ўзлаштиришига баҳо беришда ўқувчининг фаолиятини назорат қилиш, яъни кузатиш ва текшириш, унинг турлари ва методлари тўғрисида чуқур билим, амалий кўникма ва малакага эга бўлиш лозим.

Баҳолаш мезонлари

Баҳолаш мезонлари

1. Баҳолаш мезонлари ва унга қуйиладиган талаблар

2. Назарий машғулотларда ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш кўрсаткичлари

3. Ўқувчиларнинг амалий кўникма малакалари (ҳатти ҳаракатлари)ни баҳолаш кўрсаткичлари

4. Баҳолаш жараёнида йўл қўйиладиган баъзи камчиликлар

5. Хулоса

6. Адабиётлар

Ўрта умумтаълим мактабларининг зиммасига ўқувчи ёшларни ҳар томонлама мукаммал билим бериш, уларни амалга қўллаш малакаларини шакллантириш, диалектик дунёқаришини шакллантириш вазифаси юклатилган. Бу вазифани амалга оширишнинг асосий йўлларидан бири ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашга объектив ёндашиш, баҳолашни аниқ илмий асосда қўйиш ҳисобланади.

Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини бахолашдан олдин “ўзлаштириш” тушунчасини моҳиятини билиш лозим.

Ўзлаштириш – ўқувчиларга тақдим этилаётган ўқув материали ёки ахборотларни, хатти – ҳаракатлар(кўникма, малакалар)ни билиб олиш, ўрганиб олиш.


Download 123.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling