Технология таълимида ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш методлари ва баҳолаш мезонлари


Download 123.89 Kb.
bet2/8
Sana28.12.2022
Hajmi123.89 Kb.
#1013056
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 maruza

Таълим тарбия жараёни натижаларини назорат қилишга қуйиладиган талаблар қуйидагилар: * Назоратнинг индивидуал ҳарактерга эгалиги ҳар бир ўқувчи ишини назорат қилишни назоратда тутади; * Назорат ўтказилишининг мунтазамлиги, унинг ўқувчиларнинг бошқа ўқув - билиш фаолияти билан уйғунлиги; * Назоратнинг турли шаклларидан унумли фойданиб, унинг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи функцияларини таъминлаш, назорат ўтказишга ўқувчиларнинг қизиқишини ошириш; * Назоратнинг ҳар томонламалигига эришиш;

* Назоратнинг объектив бўлиши. Ўқувчининг ноўрин, субъектив, ҳато баҳоловчи хулосалари ва ҳукмларига йўл қўймаслик; * Ўқув фани, яъни технология фанининг уйғунлиги. * Юқорида зикр этилган талабларга тўлиқ амал қилиш назорат ишончлилигини оширади, таълим – тарбия ишидаги ўқитувчининг функцияларини тўлиқ ва тўғри бажарилишига имкон беради.

Назорат мазмуни – дидактик вазифалар, ўқув предметининг ўзига хос хусусиятлари, таълим босқичи, ўқувчиларнинг тайёргарлик ва ривожланганлик даражаси каби омилларга кўра аниқланади.

Назорат турларига жорий назорат, оралиқ (даврий ва якуний назоратлар киради). Жорий назорат – ўқитувчи томонидан асосан ҳар бир машғулот (дарс) да ўқувчиларнинг ҳар кунлик ишини назорат қилиш учун амалга оширилади. Жорий назорат мунтазам равишда яхлит гуруҳ ва ҳар бир ўқувчининг ишини кузатиш йўли билан дарснинг ҳар бир босқичларида, яъни янги материални ўрганиш, мустаҳкамлаш ва қўллаш босқичларида амалга оширилиши мумкин.

Оралиқ (даврий) назорат – одатда маълум мантиқий тугалланган бўлим, боб ёки ярим ўқув йиллиги тугаши билан утказилди. Бундай назорат орқали нисбатан катта ҳажмдаги ўқув материалини ўзлаштириш бўйича ўқув – билиш фаолиятининг натижалари текширади.

Якуний назорат – ярим ўқув йиллиги, ўқув йилининг охирида, шунингдек, ўқув курси ўрганилиб бўлгандан сўнг жорий ва оралиқ натижаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Назорат методлари – бу маълум усуллар ёрдамида ўқувчиларнинг ўқув – билиш фаолияти ва ўқитувчининг педагогик фаолияти натижаларини аниқлаш йўллари мажмуасидир.


Download 123.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling