Билиш – таълим жараёнида ўқувчиларга тақдим этилаётган ўқув материал (қоида, тамойиллар, тушунча ва қонуният) ларини англаш ва хотирада сақлаш даражаси. Ўқитувчининг маҳорати – унинг мутахассислиги бўйича касбий билимларни мукаммал эгаллаганлигига, уларни амалий фаолиятга қўллай олишига, касбига ижодий ёндошувига (креативлиги), ўз билим ва маҳоратини ўқувчиларга етказа олиши (нутқи, методик билимларни, рухий категориялардан усталик билан фойдаланиши)га боғлиқ. Ўзлаштириш даражаси ўқувчининг репродуктив ва продуктив (махсулдор) фаолиятларининг кўрсаткичларига боғлиқ. Репродуктив фаолият – ўқувчи томонидан назарий масалаларни ўзлаштириб олинган олдинги билимларига асосан еча олиши, яъни назарий билимларни пухта ва мукаммал (тушунган холда) ўзлаштирилишини назарда тутади. Продуктив (махсулдор) фаолият – ўқувчи машғулот жараёнида ўзлаштириб олинган хатти – ҳаракат усуллари, яъни амалий кўникма малакаларга асосланиб махсулот тайёрлаш ва унга ижодий ёндашиш назарда тутилади. Репродуктив ва продуктив фаолиятлар ўзаро боғланган бўлиб, технологик таълимда билим эгаллашда яъни ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлашда шу иккала фаолиятда асосланган холда бахолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Бахолаш - ўқувчининг ўзлаштирилган билим, амалий кўникма ва малакалари хамда шахсий фазилат даражаларини қабул қилинган мезонлар асосида белгилаш. Ўқувчиларнинг билимни ўзлаштириш фаолияти унинг ўқув – билиш фаолияти билан боғлиқ. Педагогика тарихидан маълумки, дастлабки мактабларда схоластик (қуруқ ёдлаш) тизими мавжуд бўлган. Унда бола асосий қоидаларни ўқитувчидан эшитиб ўрганган. Чунки ўқитувчининг сўзи ўқувчи учун ахборот олишнинг ягона усули бўлган. XVII асрда Я. А. Коминский схоластик таълимнинг самараси жуда пастлигини исботлаган эди. Схоластик таълим ўрнини кўрсатмали ўқитиш усули (юз марта эшитгандан бир марта кўрган афзал) эгаллади. Лекин тез орада кўрсатмали усул ҳам самарали эмаслиги маълум бўлади. Билим олишда ўқувчи фаолиятини ташкил этиш усулига ўтилди “ иш – ҳаракатини бажарилаётганини юз марта кўргандан бир марта бажарган яхши” деган хулосага келинди, яъни фаолиятли ёндашув – таълим жараёнини ташкил этишнинг энг самарали усул эканлиги исботланди ва унинг хилма – хил усуллари яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |