Технология таълимида ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш методлари ва баҳолаш мезонлари


Download 123.89 Kb.
bet1/8
Sana28.12.2022
Hajmi123.89 Kb.
#1013056
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 maruza

Технология таълимида ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш методлари ва баҳолаш мезонлари

Режа:

1. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш ва баҳолашни аҳамияти

2. Назорат қилиш ва унинг моҳияти

3. Назорат қилиш турлари ва методлари

4. Ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари

5. Баҳолаш мезонлари ва унга қуйиладиган талаблар

6. Назарий машғулотларда ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш кўрсаткичлари

7. Ўқувчиларнинг амалий кўникма малакалари (ҳатти ҳаракатлари)ни баҳолаш кўрсаткичлари

8. Баҳолаш жараёнида йўл қўйиладиган баъзи камчиликлар

9. Хулоса

10. Адабиётлар

Назорат таълим-тарбия жараёнининг асосий таркибий қисми бўлиб, дастурий материалларни ўрганиш, унинг маъно ва моҳиятини тушуниш, мустаҳкамлаш, уни амалий иш жараёнида қўллаш кўникма малакаларини шакллантириш билан боғлиқ. Назоратни режали равишда амалга оширилиши ўқитувчига маълум бир пайтда амалга оширилиши ўзлаштирилган билимларни тизимлаштириш, эришилган ютуқ ва йўл қуйилган камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этишга имкон беради. Ўқувчиларнинг ўқув – билиш фаолияти натижаларини объектив таҳлил қилиш ўқувчи ва мактаб раҳбарларига таълим – тарбия ишларининг ҳолатини аниқлашга ва такомиллаштириш учун чора – тадбирлар кўришга асос бўлиб хизмат қилади.

“Назорат” арабча – бирор ишнинг, нарсанинг аҳволи, бориши, инсоннинг юриш туриши ва шу кабилар устидан доимо кузатиш, текшириш маъносини англатади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда у ўқувчилар орасида тескари алоқани таъминловчи омил сифатида у бир вақтнинг ўзида ўқувчиларнинг ўқув – билиш фаолияти бўйича ташқи ва ички назорат қилишни таъминлайди.

Назорат муҳим тарбиявий ва ривожлантирувчи аҳамиятга эга бўлиб, ўқитувчи томонидан ўқувчиларни ҳар томонлама ўрганишга, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини кенгайтиришга ўқув – ўрганишга қизиқишларини ошириш каби муҳим масалаларни назарда тутади.


Download 123.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling