Технология таълимида ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш методлари ва баҳолаш мезонлари


Download 123.89 Kb.
bet8/8
Sana28.12.2022
Hajmi123.89 Kb.
#1013056
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 maruza

4
“яхши”

Хатти – ҳаракат усулларини билади (баъзи ҳолларда) муҳим бўлмаган хатоларга йўл қўяди ва уни ўзи мустақил равишда тузатади. Ўзлаштирилган билимларини мустақил ҳолда қўллай олади. Ўзи бажарган ишларини ўзи бахолай олади.

Ишни асосан қўйилган талаблар асосида бажаради. Муҳим бўлмаган баъзи хатоларга йўл қўяди ва уларни мустақил равишда бартараф эта олади.

Ўқув вақт меъёрида ишни бажаради.

Меҳнат ҳавфсизлиги талабларига амал қилади.

Мустақил равишда қўйилган ишни режалаштиради. Иш ўрнини тўғри ташкил этади; танлаган касби, янги техника ва технологияларни ўрганишга, иш ўрнини илмий ташкил ташкил этиш кабиларга барқарор қизиқишнинг мавжудлиги қўйилган масала ечимини топишга барқарор қизиқиши мавжуд, вазифаларни бажаришга виждонан ёндашиш, материал, вақт энергияни иқтисод қилишга интилиш.

3
“кони- карли”

Хатти – ҳаракат усулларини тўлиқ билмайди. Махсулот сифатини тўлиқ баҳолай олмайди. Ўзи хатти – ҳаракатларини мустақил ҳолда баҳолай олмайди.

Ишни қўйилган талабларга биноан бажаради, баъзи маълум камчиликларга йўл қўйади. Бу камчиликларни ишлаб чиқариш устаси ёрдамида тузатиш имкони мавжуд.

Маълум четланишларга йўл қуяган ҳолда иш меъёрлари бажарилади.

Меҳнат ҳавфсизлиги талабларига амал қилади ва шу билан бирга маълум хатоларга ҳам йўл қўяди.

Ишлаб чиқариш устасининг баьзи қўрсатмалари ёрдамида ишни режалаштира олади. Иш ўрнини ташкил этишда муҳим бўлмаган хатоларга йўл қўяди. Танланган касбтга қизиқиши баркарор эмас. Ҳар доим виждонан ишламайди. Меҳнат тартиб интизомида алоҳида ҳолларда хотоликларга йўл қўяди.

2
“кони- карсиз”

Ишни бажариш ва маҳсулот сифатини баҳолашда талабларга тўлиқ амал қилмайди. Иш бажаришда ўзини-ўзи назорат эта олмайди.

Техник технологик ҳужжатлар талабларига амал қилмаслик натижасида муҳим камчиликларга йўл қўяди.

Ўқув вақтида ишни бажара олмайди.

Меҳнат ҳавфсизлиги талабларига амал қилмайди

Қўйилган вазифани фақат ишлаб чиқариш устаси ёрдамида режалаштира олади. Иш ўрнини ташкил этишда муҳим камчиликларга йўл қўяди. Танланган касбига ва янги техника, илғор технологияларни ўрганишга нисбатан қизиқиш мавжуд эмас. Буюрилган ишга виждонан муносабатда бўлмайди. Материал, вақт, энергияни иқтисод қилишга интилмайди. Мнтазам равишда тартиб-интизомга риоя қилмайди.

1

Хатти – ҳаракат усулларини бажаролмайди. Маҳсулот сифатини баҳолай олмайди. Ўзини – ўзи бошқаро олмайди.




Берилган ишни ишлаб чикариш устаси ёрдамида ҳам режалаштира олмайди, иш ўрнини ташкил этишда муҳим хатоликларга йўл қўяди.

Баҳолашда қуйидаги камчиликлар учраб туради: * Баҳолаш вазифаларини нотўғри тушиниш; * Таълим жараёнида баҳолашнинг ролини асоссиз қўтариб юбориш; * Текшириш ва баҳолашнинг дарсда асосий мақсадга айланиб қолиши; * Билимларни текшириш ва баҳолашда бир хил технологиялардан фойдаланиш; * Баҳоларни қўйишда субъективизмга йўл қуйиш ва аниқ, асосланган мезонларнинг мавжуд эмаслиги; * Ўқувчи билимини текшириш ва баҳолашда бу жараённи назорат қилувчи, таълим тарбия берувчи мухим вазифани бажаришини унутмаслик керак.

E’tiboringiz uchun rahmat !!!


Download 123.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling