Текст проекта 17662-(21553)


-боб. Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana28.12.2022
Hajmi0.88 Mb.
#1008847
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3281 Valyuta operatsiyalari

5-боб. Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш
операцияларини амалга ошириш тартиби
32. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари
чекловларсиз амалга оширилади.
Норезидент жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш улар томонидан республика
ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади. Бунда операция суммаси тақдим этилган
ҳужжатларда кўрсатилган сумма миқдоридан ошмаслиги лозим.
33. Тижорат банклари жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга
оширишда Марказий банкнинг Банклараро ягона электрон тизимидан фойдаланадилар.
Банклараро ягона электрон тизимидан фойдаланиш учун тижорат банклари валюта
айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари
офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларининг
жойлашган жойи (почта манзили) кўрсатилган ҳолда Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош
бошқармасига маълумот тақдим этади.
Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси тижорат банклари томонидан тақдим
этилган маълумотлар асосида валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана
амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлимлари ҳамда
валюта айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олади ва Банклараро ягона электрон тизимига киритиш
учун тегишли маълумотни Марказий банкк тақдим этади.
Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш операциялари автоматлаштирилган банк
шохобчалари (банкоматлар) ҳамда масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилганда
Банклараро ягона электрон тизимдан фойдаланиш талаб этилмайди.
34. Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари тижорат банклари томонидан чет эл
валютасига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади ва ушбу
курсларга тижорат банклари томонидан операцион кун давомида ўзгартириш киритилиши мумкин.
35. Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан барча турдаги валюта айирбошлаш
операциялари амалга оширилади.
Тижорат банклари томонидан шикастланиш белгилари мавжуд муомалага яроқли банкноталар
билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, шунингдек муомалага яроқсиз
банкноталарни инкассога қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
ҚҲММБ: 10/20/3281/1242-сон 
31.08.2020 й.


ҚҲММБ: 10/20/3281/1242-сон 
31.08.2020 й.


11
Тегишли хорижий давлатнинг эмитент банки томонидан эълон қилинган санадан кейин
муомиладан чиқарилган ҳамда банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи
штамплар мавжуд бўлган банкноталар тўловга яроқсиз деб эътироф этилади.
39. Тегишли хорижий давлатнинг эмитент банки томонидан эълон қилинган санадан кейин
муомаладан чиқарилган ҳамда банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи
штамплар мавжуд бўлган банкноталар билан валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди.
40. Жисмоний шахслар тижорат банкининг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан
фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиши, сотиб олиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
операцияларни амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун жисмоний шахслар масофавий хизмат
кўрсатиш тизимини компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа
қурилмаларга) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ офертани акцептлайди.
41. Валюта айирбошлаш шохобчаларини очиш ва ёпиш, хавфсизлик талаблари, шунингдек
айирбошлаш операцияларида қимматликлар билан ишлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил
этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028,
2018 йил 29 июнь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
42. Валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи тижорат банки ходимларига
қуйидагилар тақиқланади:
валюта айирбошлаш операцияларини сиртдан амалга ошириш;
тегишли маълумотнома бермасдан валюта айирбошлаш операцияларини бажариш ёки валюта
айирбошлаш операциясини бажармасдан тегишли маълумотномаларни бериш.
43. Валюта айирбошлаш операцияларини расмийлаштиришда фойдаланиладиган бланклар
шакли, шунингдек шохобча ходимлари сони тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.
Валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи тарикибий тузилмаларнинг қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаолият юритиши тижорат банки томонидан доимий равишда
мониторинг қилиб борилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling