Кадрлар қўнимсизлигини бошқариш босқичлари
Кадрлар қўнимсизлиги даражасини аниқлаш
Кадрлар қўнимсизлиги натижасида юзага келадиган иқтисодий йўқотишлар даражасини аниқлаш
Кадрлар қўнимсизлиги сабабларини аниқлаш
Ишчи кучини қисқартириш жараёнини нормаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимини аниқлаш
Ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш самарасини аниқлаш, ишдан бўшатиш тартибини такомиллаштириш, ортиқча қўнимсизликни бартараф етиш
1-босқич Кадрлар қўнимсизлиги даражасини аниқлаш Ушбу босқичда асосий саволга жавоб бериш керак - қўнимсизлик даражаси қай даражада юқори, у асоссиз иқтисодий йўқотишларга, корхона томонидан фойдадаги йўқотишларга олиб келадими? 2-босқич Кадрлар қўнимсизлиги натижасида юзага келадиган иқтисодий йўқотишлар даражасини аниқлаш - иш вақтидаги йўқотиш
- ишдан бўшатиш жараёнини амалга ошириш натижасидаги йўқотишлар
- ишдан бўшатишни расмийлаштираётган кадрлар хизмати ходимининг иш вақти сарфи
- ноқонуний ишдан бўшатиш, кейинчалик қайта тиклаш ва мажбурий ишдан бўшатиш вақтини тўлаш билан боғлиқ ҳуқуқий харажатлар билан боғлиқ йўқотишлар
- бўш иш жойи учун ходимларни ёллаш жараёнинидан келиб чиқадиган йўқотишлар
- ёлланган ходимни ўқитишга кетадиган харажатлар
- ишдан кетишга қарор қилган ходимларнинг меҳнат унумдорлигининг пасайиши
- нормал ижтимоий-психологик муҳитга эга барқарор меҳнат жамоаларини шакллантириш харажатлари
3-босқич Кадрлар қўнимсизлиги сабабларини аниқлаш
Кадрлар қўнимсизлигининг юқори даражасига корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ёки уни бошқариш тизимининг номукаммаллиги сабаб бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда, муаммо йўқ ва ҳеч қандай ечим талаб қилинмайди. Иккинчи ҳолда, корхонани бошқариш тизимидаги тўсиқларни топишга ҳаракат қилиш керак
Do'stlaringiz bilan baham: |