Тема-2: правила определения стоимости строительства укрупненным методом


Алоҳида объектлар , бино ва иншоотлар қийматини ҚҚЙК асосида аниқлаш


Download 109.92 Kb.
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi109.92 Kb.
#1404826
1   2   3   4   5
Bog'liq
мавзу ҚҚЙК УПСС узбекча,

4. Алоҳида объектлар , бино ва иншоотлар қийматини ҚҚЙК асосида аниқлаш
Алоҳида объект, бино ва иншоотнинг ҚҚЙК кўрсаткичи қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг тўлиқ қийматини акс эттиради. Жумладан:
- қурилиш ишларига ажратилган ҳудудни ўзлаштириш ва муҳандислик тайёргарлиги ишларини бажариш, мавжуд қурилишларни бузиш ва тугатиш, мухандислик коммуникацияларини қуриш;
- объект бўйича барча турдаги қурилиш-монтаж ишларини, шу жумладан лойиҳага киритилган ички санитар-техник ва электрмонтаж ишлари, иқки (слаботок)ли тизимлар қурилиши, лифт ва қаттиқ чиқинди ташлаш иншоотларини;
- объектнинг сув, канализация, иссиқлик, электр, газ таъминоти тармоқларини шаҳар ёки магестрал тармоққа уланишини таъминлаш учун зарур бўладидан коммуникациялар қурилиши ишларининг тўлиқ ҳажмини;
  • қурилишга ажратилган ҳудудни ободонлаштириш ишларини.

  • Талаб этиладиган ускуналар, мебеллар ва инвентарларнинг лойиҳада келтирилган номенклатура бўйича тўлиқ қийматини алоҳида ҳисблаш тавсия этилади.

ҚҚЙК ишлаб чиқиш учун танланган объектлар учун иловаларда қуйидаги маълумотларни келтириш талаб этилади:
ҚҚЙКни тайёрлаш учун аналог сифатида танланган объектлар рўйхати ва уларнинг техник иқтисодий кўрсаткичлари.
Ҳар бир аналог объект бўйича харажатлар структураси.
Ҳар бир аналог объект бўйича тўғри харажатлар ва пудратчининг эгри харажатлари структураси келтирилади;
Алоҳида объектлар, бино ва иншоотлар қурилишининг жорий нархлардаги қийматидан фойдаланиб ҳисоблаш учун ягона шаклга келтирилган (унификация қилинган) ресурслар-технологик моделини (РТМ) ишлаб чиқиш тавсия этилади.
Моделда харажатларни диференцация қилиш ҳисобига харажатлар статяларга ҚҚЙКда келтирилган миқдордан келиб чиқиб тузатишлар киритилади.
Қурилиш-монтаж ишларининг унифиикация қилинган ресурслар-технологик модели (РТМ) таркиби аналог объектлар маълумотлари асосида шакллантирилган материал ва меҳнат ресурсларидан ташкил топади (4-илова).
РТМ икки блокдан ташкил топади:
а) ресурслар блоки: у лойиҳада берилган ресурсларнинг натурал кўринишда: матаераллар, буюмлар, конструкцияларни ва қурилиш маонтаж ишларига сарфланадиган, норматив катталикларда келтирилган меҳнат харажатларини акс эттиради.
Ресурслар блоки моделини ишлаб чиқишда қурилиш матаераллар, буюмлар, конструкцияларнинг улар позицияси ва наменклатурасидан келиб чиққан ҳолда камида 85%ни қамраб олиш талаб этилади. (Таблица 4.). Асосий рўйхатга кирмаган материаллар "прочие материаллар" деб қайт этилиб, миқдори % да келтирилади.
Ресурслар блокини шакллантириш аналог объектлар сифатида қабул қилинган қурилиш объектларида қўлланилган ресурслар ҳажмидан келиб-чиқиб амалга оширилади;
б) қиймат блоки, ресурслар қиймати миқдорини кўрсатиб, у ҳар бир бирлик ресурс кесимида (ресурс нархи) ва ресурснинг умумий қиймати акс эттиради.
Қиймат блоки модели ресурсларнинг базис даври сифатида келтирилган вақт кесимидаги қиймат кўрсаткичларини акс эттиради. (масалан, 1- квартал 2015 й.).
Ресурс қиймати шу гуруҳ ресурслари қийматига нисбатан ўртача катталик шаклида аниқланади.
РТМда қўлланилган материал ва меҳнат ресурслари ҳажмлари ишчи лойиҳалардан ҳисоблаб топиладиган натурал катталиклардир. Уларни материал, буюм ва конструкцияларнинг жорий нархларига кўпайтириш ва меҳнат харажатларини ўртача иш соати қиймати миқдорига кўпайтириш орқали ҳар бир ресурс қиймати аниқланади.
Барча ресурслар қиймати йиғиндиси эса белгиланган даврда қурилиш-монтаж ишлари умумий қийматини акс эттиради.
РТМнинг қиймат блокида базис сифатида келтирилган кўрсаткич ресурснинг базис даврдаги қийматини кўрсатади. Навбатдаги даврдаги нархларнинг ўсиш кэффицентини аниқлаш ва ресурслар миқдорини кўпайтириш орқали белгиланган даврдаги ресурс қиймати аниқланади.

Download 109.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling