Тема: сущность и факторы генерализации. Виды генерализации


Замонавий ГАТларнинг ўтмишдошларини батафсилроқ кўриб чиқамиз


Download 5 Mb.
bet3/6
Sana19.10.2023
Hajmi5 Mb.
#1710606
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 мавзу Геоинформатика – геоахборот тизимларини яратиш учун назарий

3. Замонавий ГАТларнинг ўтмишдошларини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
CAD-тизимлар. Бу машинавий графика воситаларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган лойиҳалаш учун мўлжалланган тизимлардир. Бу каби тизимлар техник чизмалар билан ишлайди.
АМ-тизимлар. АМ-тизимлар – профессионал карталар ишлаб чиқариш учун махсус мўлжалланган дастурий маҳсулотлардир. Бу тизимлар асосан ишчи станцияларга асосланади. АМ-тизимлар фақат регламентланган образлар, форматлар билан ишлайди, фақат олдиндан берилган расмийлаштириш стилларини қўллайди, яъни стандарт карталарни яратиш учун жуда қўл келади. АМ-тизимлар моделлаш, тематик картографиялаш, бошқарув масалаларини ва мониторинг масалаларини ечиш имкониятидан маҳрумдир.
FM-тизимлар – бу тармоқларни (водопровод, трубопровод, энергетика ва телефон тармоқлари ва ҳ.к.), яъни ҳар бири билан мазмунга эга ахборот боғланган фазовий объектларни бошқариш тизимларидир.
4. ГАТлар классификацияси
Замонавий ГАТларнинг асосий классларини кўриб чиқамиз.
4.1. ГАТларнинг тузишнинг архитектуравий принципи бўйича классификацияси.
Замонавий босқичда тақдим этилган ГАТлар архитектура типлари бўйича иккита классга бўлинади: ёпиқ ва очиқ ГАТлар.
Ёпиқ тизимлар паст нархи билан характерланади. Улар бажарадиган функциялар наборини ўзгартиришнинг иложи йўқ. Шундан келиб чиқиб, бу тизимларнинг ҳаёт цикли қасқалигини таъкидлаш мумкин.
Очиқ тизимлар муайян функциялар наборига эга ва фойдаланувчилар томонидан махсус иловаларни яратиш ҳамда ичига ўрнатиш учун махсус аппарат билан таъминланган бўлади.
4. 2. ГАТларнинг аппарат платформаси бўйича классификацияси
Профессионал даража ГАТлари. Бу типга Intergraph – MGE, ESRI – ArcGIS ва бошқ. каби фирмаларнинг кенг маълум бўлган ГАТ лари киради.
Бу бошидан мижоз-сервер қўллануви учун яратилган анча кучли тизимлардир.
Столга қўйиладиган типдаги ГАТлар. Ушбу тип ГАТлари фойдаланувчиларнинг кенг доираси томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган. Бундай ГАТлар функцияларнинг кичик наборига эга бўлади. Улар паст нархга эга, оммавийроқ фойдаланилади, уларнинг базасида ГАТ кўп сатҳли тизим тариқасида тузиладиган катта ГАТ-лойиҳалардаги ишчи ўринлар ташкил қилинади.

Download 5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling