Тема: сущность и факторы генерализации. Виды генерализации


Геоинформатика ва картографиянинг ўзаро боғлиқликлари


Download 5 Mb.
bet2/6
Sana19.10.2023
Hajmi5 Mb.
#1710606
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 мавзу Геоинформатика – геоахборот тизимларини яратиш учун назарий

Геоинформатика ва картографиянинг ўзаро боғлиқликлари
Картография ва геоинформатиканинг ўзаро боғланиши қуйидаги аспектларда юзага чиқади:
-тематик ва топографик карталар – ГАТлар учун фазовий-вақт маълумотларининг бош манбаи;
-географик ва тўғри бурчакли координаталар тизимлари ҳамда картографик разграфка ГАТ га келиб тушадиган ва сақланадиган барча ахборотни координатавий боғлаш (географик локаллаштириш) учун асос бўлиб хизмат қилади;
-карталар – Ерни масофадан зондлаш (ЕМЗ) маълумотларини ва ГАТда фойдаланиладиган бошқа ахборотни (статистик, таҳлилий ва ҳ.к.) талқин қилиш ҳамда ташкил этишнинг асосий воситаси;
-карталар – ГАТ маълумотлар базаларининг позицион ва таркибий қисмини шакллантириш учун оммавий маълумотларнинг рақамли карталар – асослар кўринишидаги энг муҳим манбаларидан бири;
-фазовий объектларни қатламлар билан ифодалаш карталарнинг тематик таркибини элементлар бўйича бўлиб чиқиш билан тўғридан-тўғри аналогияларга эга.
2. ГАТларнинг ривожланиш тарихи
ГАТларнинг ривожланишинг бошланиши фазовий маълумотларга ишлов беришга мўлжалланган ахборот тизимларини тузишга қаратилган. Бу Канадалик ва Швециялик олимлар ва ишлаб чиқувчилар жамоаларидир.
Чет элларда йигирманчи асрнинг 80-йиллари ГАТлар ривожининг ўта жадаллиги билан ажралиб туради: 80-йилларнинг ўртасига келиб, уларнинг сони 500 га яқинлашиб қолди, ГАТларнинг тижорат дастурий воситалари ишланмоқда.
3. Замонавий ГАТларнинг аждодлари
Бир неча ўн йиллар муқаддам ахборот тизимлари бозорида фазовий координатланган ахборот билан ишловчи тизимларнинг бир нечта тури ҳавола этилди:
-автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (CAD – инглиз тилидаги қисқартма);
-автоматлаштирилган картографиялаш тизимлари (АМ – инглиз тилидаги қисқартма);
-тармоқларни бошқариш тизимлари (FM – инглиз тилидаги қисқартма).
CAD-, АМ- ва FM-тизимларни, юқроида кўрилган майда масштабли фазофий таҳлил тизимлари ва маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари (МББТ) билан бир қаторда ГАТларнинг аждодлари деб ҳисоблаш мумкин.

Download 5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling