Тема: сущность и факторы генерализации. Виды генерализации


ГАТ-вьюверлар фазовий ахборотни визуаллаштириш


Download 5 Mb.
bet5/6
Sana19.10.2023
Hajmi5 Mb.
#1710606
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 мавзу Геоинформатика – геоахборот тизимларини яратиш учун назарий

ГАТ-вьюверлар фазовий ахборотни визуаллаштириш, уни босишга чиқариш учун мўлжалланган. Бу тизимлар фазовий таҳлил қилиш ва моделлаш учун мўлжалланган аппарат билан таъминланмаган.
4.5. ГАТларнинг маълумотларнинг қўлланиладиган модели бўйича классификацияси
Векторли ГАТлар векторли графика принципларига асосланган ва маълумотларнинг топологик ёки нотопологик векторли моделлари билан ишлайди.
Растрли ГАТлар растрли графика принципларига асосланган ва маълумотларнинг растрли моделлари билан ишлайди.
Гибрид ГАТлар векторли ва растрли ГАТлар имкониятларини ўзида мужассамлайди.
Замонавий ГАТларнинг аксарият кўпчилиги айнан векторли ёки айнан растрли бўлмайди. Одатда векторли ГАТда растрли маълумотлар билан ишлашнинг баъзи воситалари мавжуд, ва тескариси, растрли ГАТда маълумотларнинг векторли моделлари билан ишлаш учун мўлжалланган воситалар мавжуд бўлади (бу каби ҳолат график редакторлар орасида ҳам кузатилади).
4.6. ГАТлар классификациясининг бошқа турлари
Интеграцияланган ГАТлар (Integrated GIS, IGIS) ГАТ ва тасвирларга (биринчи навбатда аэрокосмик тасвирларга) рақамли ишлов бериш ҳамда уларни талқин қилиш тизимларининг функционал имкониятларини ягона интеграцияланган муҳитда мужассамлайди.
Полимасштабли ГАТлар (масштабли-мустақил ГАТлар, multisale GIS) фазовий объектларнинг кўп миқдорда ёки полимасштаб тарзда ифодаланишларига асосланади, бу билан маълумотларни масштаб қаторининг ҳар қандай танланган даражасида маълумотларнинг энг катта фазовий имконий аниқликдаги ягона набори асосида график ёки картографик акс эттиришни таъминлайди.
Фазовий-вақт ГАТлари (spatio-temporal GIS) фазовий-вақт маълумотлари билан муолажа қилади.
ГАТнинг, асосида иккита, баъзан эса учта белгиси ётган классификацияси бўлиши мумкин.
4.7. ГАТларнинг амал қилиш схемаси
ГАТда реализация қилинган функциялар набори биринчи навбатда умуман тизимнинг вазифасига боғлиқдир. ГАТ амал қилишининг умумлаштирилган схемаси
1-расмда келтирилган. Турли тизимларда айрим блоклар у ёки бу даражада универсал ёки тор ихтисослашган бўлади ва муайян функцияларнинг турли наборларига эга бўлади. Бу схемани батафсилроқ кўриб чиқамиз.

Download 5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling