Темир йўл транспортида бошқарув ва режалаштириш


Download 22.83 Kb.
bet3/3
Sana22.04.2023
Hajmi22.83 Kb.
#1380521
1   2   3
Bog'liq
3-mavzu (1)

8. “Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компанияси бошқарувининг ташкилий ва ишлаб чиқариш тузилмаси
07.11.94 йил Ўзбекистон Республикасининг Президенти Фармонига асосан Ўрта Осиё темир йўллари таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча темир йўл корхоналари, участкалари, бўлинмалари асосида “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси ташкил қилинди. Бунга мувофиқ 14.11.94 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг № 551 сонли “Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича қарори қабул қилинди, ҳамда бошқа масалалар билан биргаликда темир йўл транспортида ҳам ўзини - ўзи бошқариш жорий этилди. Бу қарор билан компаниянинг ишлаб чиқаришини ташкилий тузилмаси ва унинг Марказий бошқарув аппаратини ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, темир йўл транспорти соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва темир йўл транспорти корхоналарини акциялаштириш жараёни масалаларини ечишга, ҳамда темир йўл соҳасидаги хизмат кўрсатишни яхшилаш масалаларига катта эътибор берилди. Бунга асосан 02.03.2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Темир йўл транспортини демонополизациялаш ва акциялаштириш чора тадбирлари” тўғрисидаги қарори чиқарилди, шунингдек 03.03.2001 йилда № 108 сонли Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш” тўғрисида қарори тасдиқланган. Бу ҳужжатларга мувофиқ темир йўл транспорти бошқарув ва ишлаб чиқариш тузилмаси сезиларли равишда ўзгартирилди. Бу борада “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компаниясини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш, ҳамда ташиш бўйича ҳудудий функционал бошқарув тармоқларини ташкил этиш бўйича ташкилий тузилмасида ўзгартиришлар киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг юқори бошқарув органи компания Кенгаши деб тасдиқланган, бу аппарат 12 кишидан иборатдир. Компания бошқармаси раис ва унинг муовинларидан ташкил топган.
Компания Кенгаши ўз ичига Вазирликларнинг ходимлари, ташкилотлар шунингдек, темир йўл транспорт хизмат соҳасидан кенг фойдаланувчи Вазирликларнинг маъсул шахсларини олади. Шунинг билан бир қаторда “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси Акциядорлар Жамияти ҳамда Кузатув Кенгашининг йиғилишлари қарорларини бажаради.


9. “Ўзбекистон темир йўллари” темир йўл компанияси бошқарувининг тизимлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2004 йил 3 августдаги № 366 сони “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси ташкилий бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига биноан “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси тизими 5 асосий блокларга бўлинган
• ташиш жараёнини таъминловчи бўлинмалар;
• ташиш хизмати корхоналари (юк ва йўловчиларни ташиш ва жўнатиш);
таъмирлаш, ишлаб чикариш корхоналари ;
• таъмирлаш-қурилиш ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси;
• ижтимоий инфратузилма.
Таъминловчи бўлинмалар деганда юридик шахс ҳисобланмайдиган функционал бошқармалар, марказлар, уларнинг филиаллари ва умумий йўл тузилмавий бўлинмалари киради. Улар Йўл хўжалиги бошқармаси, Электра таъминот маркази, Локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси, Сигнализация ва алоқа маркази, Вагон хўжалиги бошқармаси, Юк ва тижорат ишлари бошқармаси, Ягона диспечерлик маркази ва бошқаларни ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.02 йилдаги № 378 сонли “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компаниясини ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш» тўғрисидаги қарори тасдиқланди. Бу қарорга мувофиқ юк ташиш жараёни ва ҳудудий марказлар бошқаруви (ПЧ, ЭЧ, ШЧ, ТЧ) ва вагонлардан фойдаланиш деполари асосида: Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қўнғирот, Қарши, Термиз минтақавий темир йўл узеллари (МТУ) ташкил этилди. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг бошқарув аппаратида ҳам бир қатор ўзгаришлар рўй берди. МТУларнинг жорий этилиши темир йўл транспортининг бошқарув тузилмасини функционал ва ҳудудий тармоқларини ўзаро боғлашга имконият яратди. Бироқ ҳозирги пайтдаги Республикамиз иқтисодиётидаги ислоҳотларни замонавийлаштириш темир йўл транспорти бошқарув тузилмасини янада такомиллаштиришни тақазо этади. Бу нарса Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.04 йилдаги № 366 сонли “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси бошқаруви ташкил этишни янада такомиллаштириш” тўғрисидаги қарорида ўз ифодасини топди.

Таянч сўзлар:


Принцип, темир йўллар эксплуатацияси, ишлаб чиқариш дастури, индикатив режалаштириш, баланс услуби, меҳнат режаси, харажатлар режаси, кварталлик режа.

Назорат саволлари:



  1. «Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компанияси фаолиятининг асосий мақсадлари қандай?

  2. «Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компанияси фаолиятининг асосий вазифалари қандай?

  3. Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари қандай?

  4. Ташиш жараёнини ташкил этиш соҳасида бажариладиган функциялар қандай?

  5. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бажариладиган функциялар қандай?

  6. Иқтисод ва молия соҳасида бажариладиган функциялар қандай?

  7. Техникавий сиёсат соҳасида бажариладиган функциялар қандай?

  8. Моддий-техник таъминот соҳасида бажариладиган функциялар қандай?

  9. Ходимлар, меҳнат ва ижтимоий масалалар соҳасида бажариладиган функциялар қандай?

  10. Режалаштиришнинг асосий тамойиллари мазмуни нимадан иборат?

  11. Режалаштиришнинг вазифаларини айтиб беринг.

  12. Темир йўл транспортида режалаштиришнинг қандай услублари қўлланилади?

Download 22.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling