Темур Тузуклари”да коррупцияга қарши курашиш масаласи Д. Облакулов, С. Норжигитов
Download 115.6 Kb.
|
макола Амир Темур
“Темур Тузуклари”да коррупцияга қарши курашиш масаласи Д.Облакулов, С.Норжигитов1 Коррупция – ҳар қандай давлатнинг сиёсий тузилиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъи назар, бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланади. Дарҳақиқат бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Аммо бу коррупция ҳаммаёқда бир хил деган маънони англатмайди. Коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда ҳар хил бўлиб, тарихий босқич ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси билан белгиланади. Шу боис коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Айтиш лозимки, тарихий тараққиётининг барча босқичларида, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар объектига тажовуз қилиш билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишлар, яъни жиноятларга қарши кураш масаласи муҳим аҳамият касб этган. XIV асрда вужудга келган Амир Темур империясида адолат ва қонун устуворлиги ҳукум сурган. Қарийб 150 йил давом этган ҳалокатли мўғуллар истибдодидан сўнг Туронда мустақил давлат яратишга эришган Амир Темур тез орада бу давлатда адолатли, мукаммал қонун-қоидалар жорий қилиб, марказлашган салтанатни маъмурий, ҳарбий ва маҳкама тизимларини яратиш орқали бошқарган. Амир Темур барча жиноятчиларни, ҳаттоки агар жиноятга қўл уришса, қариндош-уруғлари ва фарзандларини ҳам холис туриб, жазолашни талаб қилган. Академик Б.Аҳмедов давлатда қонун барчага-вазирлар, амирлар, ҳокимлар, шаҳзодалар ва раият учун баробар бўлган дейди.2 Жумладан, Француз темуршуноси Л.Керэннинг келтиришича, Амир Темур юришдан қайтгандан сўнг жарчилар воситасида шаҳарда адолат ўрнатажагини элга маълум қилган ва шу мақсадда қозихоналар иш бошлаган. Бунда улуғ амир йўқлигидан фойдаланиб, ўз шахсий манфааатларини ўйлаб иш тутган имонсиз амалдорлар мансаби, молу дунёси ва сарой аҳли билан қариндошлигидан қатъий назар сўроқ қилиниб, ҳибсга олиниб, шафқатсиз жазоланган. Амир Темур энг аввало халқ кўз ўнгида бош вазир ўз вазифасини совуққонлик билан адо этганлиги учун шафқатсиз жазолаган. Давлат маблағини талон-тарож қилган қатор юқори мартабали амалдорлар, фирибгар ва муттаҳамлар ҳам ўта шафқатсиз жазоланган. 1 Шунингдек, Темурбек айрим қассобларни, у Самарқандда бўлмаган йилларида, гўштни ортиқ нархда сотганлари учун жавобгар қилишни буюради. Шунингдек, молига ортиқ баҳо қўйиб сотган баъзи маҳсидўзлар ҳам жазога тортиладилар юқоридаги мисоллар бевосита Ру Гонсалес де Клавихо “кундалиги”га асосланган ҳолда берилган2. Академик Download 115.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling