Темур Тузуклари”да коррупцияга қарши курашиш масаласи Д. Облакулов, С. Норжигитов


Download 115.6 Kb.
bet2/3
Sana09.06.2023
Hajmi115.6 Kb.
#1473604
1   2   3
Bog'liq
макола Амир Темур

И.Мўминовнинг қайд қилишича3, Темур ёзишмаларига мувофиқ, вақти-вақти билан сўроқпурсиш, ревизия ва текшириш — тафтиш, тергов қилиш — таҳқик ўтказилиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий ичкилик, маиший бузуқлик кабилар оғир гуноҳ ҳисобланиб, каттиқ жазоланган. Шарафиддин Яздийнинг ёзишича суиистеъмол қилиш Темур авлодларига тааллуқли бўлган вақтда ҳам, улар тегишли жазоларини олганлар. Чунончи, унинг ўғли Мироншоҳ, невараси Амирзода Пирмуҳаммадлар халқ олдида қаттиқ жазога тортилгаиликларн тўғрисида манбаларда4 ёзилан. Темур давлатнинг обрўси, шарафи, манфаати соҳасида ғоят қаттиққўл эди: у бундай пайтларда ўзини ҳам, ўғил ва невараларини ҳам, қариндош-уруғларини ҳам ҳарбий бошлиқларни ҳам аямас эди. У ўз давлат ишларида ғоят мустаҳкам, тебранмас, барқарор турарди1.
Бу борада тархихчи А.Ж.Бадиров ҳам тўхталиб, Амир Темур давлатида амалдорлар ишини тартибга солиш мақсадида вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш, тергов ўтказиб турилганлигини, амални суистеъмол қилиш, порахўрликка йўл қўйган кишилар қаттиқ жазоланганлигини келтиради2. Айни пайтда Соҳибқироннинг ўзи ҳам қонунларга қаттиқ амал қилган.
Қиссаи Темурийда “Мен ўзимга адолатли ва раҳмдил тўрт вазирни танладим-улардан иккиси Маҳмуд Шаҳоб Хуросоний ва Носриддин Маҳмуд ал-Оромий эди. Бу икки вазиримга доимо мени кузатиб туришларини ва агар мен адолатсизлик қиладуғон бўлсам, дарҳол мени тўхтатишларини, кимнингдир ёлғон сўзларига инонсам ёки бегона кимса мулкига хиёнат қиладурғон бўлсам, дарҳол мени огоҳлантиришларини таъкидлаб қўйдим” дейилади3. Бу билан Амир Темур давлат ҳокимияти бош қоидаси “Куч адолатда” ҳамманинг қонун олдида тенглиги пиринципига асосланганлигини кўришимиз мумкин.
Айтиш лозимки, Амир Темур вазирликка адолатли, оқил, фозил одамларни муносиб деб билган4 ва вазирларининг фаолиятига, иш юритишига адолат ва талабчанлик билан қараган. Айниқса, молия вазири ниҳоятда пок ва адолатли бўлиши талаб қилинган. Бу борада “Темур Тузуклари”да “сарф-харажатлар ила шуғулланувчи молия вазирлари, молия ишларида хиёнат қилиб, (бойликларнинг бир қисмини) ўзлаштириб олғон бўлсалар, (текшириб кўрилсин). Агар ўзлаштириб олғон маблағи маошидан икки баробар ортиқ бўлса, ортиғи оладиғон маошидан ушлаб қолинсин. Агар маошидин уч баробар кўп маблағ олғон бўлса, ҳаммаси (ўзлаштирган пуллари) салтанат хазинасига тортиқ сифатида олинсин дейилади.
Соҳибқирон молия вазирларининг устомонликларини жуда чуқур ва аниқ билган, уларга қилмишларига яраша иқтисодий жазо белгилаган. 1
“Темур Тузуклари”да келтирилишича “ қишлоқ оқсоқоли ва шаҳар улуғлари кичикроқ даражадаги одамга зулм қилсалар, ўша зулмга яраша, ҳар кимнинг кўтарича жарима солсинлар. Агар доруғалар ва ҳокимлар халққа жабр-зулм этиб, уларни хароб қилган бўлсалар, ишларига лойиқ жазо берилсин. Ботир кимсаларнинг гуноҳи исботлангандан кейин ундан жарима олсалар, сўнг дарра билан урилмасинлар. Агар дарра уриш билан жазолансалар, ундан жарима олмасинлар”2.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Амир Темур раиятни ҳимоя қилишни қонун билан мустаҳкамлагани, агарда дорруғалар ва ҳокимлар халққа зулм қилиб, уларни хароб қилган бўлсалар, қилган ишларига лойиқ жазо берилган. Айни вақтда мансабдорлар томонидан содир этилган маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарликка жазо тайинлаш алоҳида назоратга олинган.
Амир Темур давлатида суд ҳуқуқ тизими ихтисослашган бўлиб, қозилик мансаби салтанатдаги энг нуфузли ва масъулиятли вазифалардан бири бўлиб, ҳисобланган. Қозилар3 давлатнинг суд, ҳуқуқ-тартибот ишларини мувофиқлаштиришда муҳим рол ўйнаган ҳамда қонун устуворлиги, унинг барчага баробарлигини таъминлашда катта таъсирга эга бўлган.
Судлов ишлари қозилар томонидан амалга оширилиб, суд тизими шариат, фуқаролик, ҳарбий судларга бўлинган. Ҳарбийлар томонидан содир этилган жиноятлар “Қози аскар” деб аталган ҳарбий суд томонидан кўрилган. Айбдор ҳарбийларнинг ишларини кўриш таниқли ва илм маърифатли беклар, амирлардан иборат ҳарбий кенгаш зимаасида бўлган.1 Бутун империя бўйича одил судлов ҳолатига қозикалон (олий судя) жавоб бериб, раият қозилари фаолияти устидан назорат қилган. Соҳибқирон давлатда қозилар адолатли ва қонуний ҳукумлар чиқаришини талаб этган. Суд жараёни тортишув характерига эга бўлиб, томонларнинг ўзлари айбловчи ва оқловчи характеридаги далилларни тўплаганлар, гувоҳларни келтирганлар. “Темур Тузуклари”да бу борада алоҳида тўхталиб, “Буюрдимки, ҳар ернинг ғаразгўй, туҳматчи ва нафси бузуқ кишиларнинг туҳмат сўзлари билан катта ва кичик шаҳарлар аҳолисидан ҳеч ким жазоланмасинлар. Фақат бировнинг гуноҳи тўрт кишининг гувоҳлик бериши билан исботланса, гуноҳига яраша жазолансинлар”.
Профессор
Download 115.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling