Темур Тузуклари”да коррупцияга қарши курашиш масаласи Д. Облакулов, С. Норжигитов


Download 115.6 Kb.
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi115.6 Kb.
#1473604
1   2   3
Bog'liq
макола Амир Темур

Ш.Ўльжаеванинг қайд қилишига кўра, шаҳзодалар, Чиғатой амирлари ва зодагонларнинг қонунга хилоф ишларини кўрувчи амалдор ярғучи деб аталган. У олий трибунал судида фаолият юритган.2
Профессор У.Таджиханов ва Академик А.Х.Саидовларнинг қайд этишича, Амир Темур давлатида алоҳида муассаса – адолат девони бўлган. У асосан давлатга қарши жиноятлар, бошқариш тартибига қарши жиноятлар ва мансабдорлик жиноятларини кўриб, тегишли жазо тайинлаганлар.3 Бундан ташқари ҳар бир вилоят ва шаҳарларда адолат амири бўлиб, у шу ҳудуднинг адлия ишларини назорат қилиб турган.
Темур давлатидаги арзибеги (додхоҳ) ҳам бўлиб, давлат кенгашида унинг алоҳида ўрни бўлган. Унинг вазифаси арз билан келганларни тинглаб, масалани одилона ҳал қилишдан, уларни баъзи бир ўта муҳимларини Соҳибқирон ҳузурида адолатли ҳал этишдан иборат бўлган. Ички ишлар органлари мансабдорлари ясағлиқ деб аталган ва улар давлат ва жамиятнинг тинчлигини сақлашга масъул бўлиб, жиноятларни очишга муҳим аҳамият касб этган.
Жиноятларнинг содир этилганлиги ва адолатли жазолар қўлланилаётганлиги ҳақида хабаргирлар салтанатнингн энг чекка ерларидан ҳам муттасил ёзма равишда хабар бериб туриши шарт эди. Агар хабаргир бирор сипоҳий ёки амалдорни хизматини яширса , ёхуд ёлғон хабар ёзса, қилмиши исботлангач, унинг қўллари кесилган. Воқеаларни атайлаб ёзмасалр хабаргирларнинг бармоқлари кесилган. Агарда хабарчилар ёлғон хабарни туҳмат ёки ғараз билан ёзган бўлса, у қатл этилган. Хабарлар кунма-кун, ҳафтама-хафта ойма-ой Амир Темурга етказиб турилган.1
Бундан шуни англаш мумкинки, Амир темур даври суд – ҳуқуқ тизими қатъий қонунийлик ва адолат тамойилига асосланган.
Соҳибқирон нафақат ўз халқи, балки фатҳ этилган мамлакатларнинг халқини ҳам қонун ҳимоясига олганлиги кўришимиз мумкин. Жумладан, Амир Темур ўз набираси амирзода Умар (1383 йилда туғилган) номи билан битилган фармонда ҳам унга инъом этилган мамлакатларда адолат ва қонунга сўзсиз амал қилиш шартлиги таъкидланган.2
Худди шунингдек, Амир Темур янги фатҳ этилган ўлкаларни бошқариш жараёнида бир гуруҳ таниқли ва диёнатли олимларни танлаб олиб, уларнинг ҳар бирини мамлакат чеккаларидан бирига юборишга фармон бериб, адолатни ўрнатади. Бу борада “Зафарномада” келтирилишича, ,... токи улар тайимн этилган жойга жўнаб, мамлакат ишларининг тагига етсинлар, агарда биронта бир мазлумга зулм етган бўлса, ёки бирон ожизга зўравонлик раво кўрилган бўлса, зарар тиканини мазлумлар оёғидан чиқариб, улардан зўрлик билан олинган нарса исбот қилинса, ўша томондан бўлган хазина молидан уларга қайтариб берилсинлар, бўлган аҳволни ёзиб қайтсинлар ва арз иззатгоҳига етказсинлар, токи бундан кейин у (зулм) қоидаларини улардан йироқлаштирсинлар3.
Шунингдек, Темурбек мамлакатда солиқлардаги суиистемолчиликларни олдини олишда назорат тизимини жорий қилганлигини кўришимиз мумкин. Бу ҳақда “Темур Тузуклари”да “яна ҳар ўлкага уч вазир тайинлашни буюрдим. Буларнинг бири раият учун бўлиб, ундан олинадиган олиқ-солиқларнинг ундирилишини кузатиб, ҳисоботини олиб борсин. Олиқ солиқ миқдори, солиқ тўловчиларнинг номларини ёзиб борсин ва раиятдан йиғилган маблағларни сақласин” дейилади.
Амир Темур давлатда мулозимлар маошини қатъий белгилаган ва бу билан уларни оддий хақдан ортиқча солиқлар харажатлар олишни тақиқлаб қўяди.
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки буюк бобокалонимиз Амир Темур далати адолатли қонун устуворлига асосланган адолат мезонлари, тўра ва тузуклар асосига қурилган. “Тузуклар”да жиноятчиларга нисбатан чора қўллашда ўта адолатли ёндашганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, “Тузуклар”дан англашиладики, шариятга боғлиқ бўлмаган жиноятларга “Ясоқ” қонунлари бўйича жазо берилган. Мансабдорлар томонидан жиноятларга жазо тайинлаш алоҳида назоратга олинган. Давлат амалдорларининг суистеъмолчилиги ва порахўрлиги энг хавфли жиноят ҳисобланган. Шу билан бирга, Амир Темур ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлаш, ундаги ижтимоий муносабатларнинг қатъийлик билан қонун ва қоидалар асосида тартибга солган барча мансабдорларнинг ҳисобдорлиги ҳамда фаолиятлари устидан давлат назоратини ўрнатган ҳамда давлат хизматининг барча учун очиқ эканлигини ўрнатган. Бу даврда порахўрлик ва коррупцияни олдини олишга қаратилган чора тадбирлар қўлланилган. Бунинг натижасида Амир Темур давлатида порахўрликнинг илдизи қирқилишига эришилган.



1 Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси магистратураси тингловчилари

2 Аҳмедов Б. Амир Темур давлати// Амир Темур сабоқлари:3 амир Темур ва унинг марказлашган давлат тузиш йўлидаги буюк хизматлари. Илмий амалий анжумани материаллари. Т2001 Б.16

1 Кэрен Л. Амир Темур салтанати/Б.Эрматов таржимаси. Т.”Маънавият, 1999. Б.152, Керен Л., Саидов А. Амир Темур ва Франция Т.”Адолат” 1996-Б.49, Л.Керен Амир Темур салтанати (иккинчи нашри) /Франсуз тилидан тарж. Ва изоҳлар муаллифи Б.Эрматов. махсус муҳаррир Х.Султон; Сўз боши Лун Бозен Т.:”O’zbekiston” 2018 Б.155,167

2 Аҳмедов Б. Амир Темур давлати// Амир Темур сабоқлари:3 амир Темур ва унинг марказлашган давлат тузиш йўлидаги буюк хизматлари. Илмий амалий анжумани материаллари. Т2001 Б.16// А.Рахматуллаева Ўзбекистонда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти тарихшунослиги (1991-2009) тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси Т.2010. Б.84-94

3 Мўминов И.М. Асарлар. Уч жилдлик Т.»Фан, 1969 1-жилд. Б.434-435, Мўминов И. И. «Амир Темур Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли». “ФАН” 1968, Б.25 Иккинчи нашри, ФАН,1993

4 Хусусан, Шарафиддин Али Яздий Зафарнома. Таржимон Муҳаммад Али Бухорий. Сўз боши, табдил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари А.Ахмедов, Х.Бобеков. Т.”Шарқ” 1997 382 б.,Ибн Арабшоҳ Амир Темур Тарихи (Темур тарихида тақдир ажойиботлари/ сўз боши, араб тилидан таржима изоҳларни У.Уватов тайёрлаган. Масъул муҳаррир А.Ўринбоев 1-китоб. Т.: Меҳнат, 1992.328 б., 2-китоб, Т.”Меҳнат” 1992. -192 б, Низомиддин Шомий Зафарнома / фос тилидан Ю.Ҳакимжонов таржимаси, нашрга тайёрловчи А.Ўринбоев Т.:Ўзбекистон 1996 -527б, Мўминов И.М. Асарлар. Уч жилдлик Т.»Фан, 1969 1-жилд. Б.434-435 ва б, Л.Керен Амир Темур салтанати (иккинчи нашри) /Франсуз тилидан тарж. Ва изоҳлар муаллифи Б.Эрматов. махсус муҳаррир Х.Султон; Сўз боши Лун Бозен Т.:”O’zbekiston” 2018 248-бет, Ш.Ўльжаева Салтанатнинг хос тузуги //Huquq va burch №4/2004. Б.24-26, Амир Темур жахон тарихида/Масъул мухаррир: Х-Кароматов. Муаллифлар жамоаси: С.Саиддосимов (раҳбар), А.Ахмедов, Б.Ахмедов ва бопщ. Тўлдирнлган ва кайта ишланган иккинчи нашри.—Т.:«Шарк». 2001.-3046. Керен, Люсьен. Саидов, Акмал. Амир Темур ва Франция/Тўлдирилган ва кайта ишланган иккинчи нашр. - Тошкент: «Адолат», 2016. - 560 бет.

1 Мўминов И.М. Асарлар. Уч жилдлик Т.»Фан, 1969 1-жилд. Б.434-435, Мўминов И. И. «Амир Темур Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли». “ФАН” 1968, Б.25 Иккинчи нашри, ФАН,1993

2 А.Ж.Бадиров Амир Темур давлатида қонунчилик// Амир Темур ва унинг дунё тарихидаги ўрни. Халқаро илмий конференция материаллари. Самарканд.:1996.Б.67-68.

3 Амир Темур Кўрагон. Қиссаи Темур (“Малфузоти Темурий”) Т.:2000 Б.38

4 Амир Темур вазирларни танлашда қуйдаги сифатларга эътибор берган 1-насл-насаб, 2 ақл-фаросат, юксак маънавий ахлоқ, 3-сергаклик, огоҳлик ва хушмуомалалик, 1-сабр-бардош, тинчликсеварлик. Амир Темур салтанатни етти вазир ёрдамида бошқарган. Вазирлар девонбегига бўйсунганлар ва ўзига хос равишда хисобот бериб турганлар. Бу олий ташкилот Олий девон дейилган. Унга девонбеги бошчилик қилган. Девонбеги баъзан Вазири Аъзам деб аталган.//Абдурразоқ Самарқандий Матлаъи саъдайн... Б.457

1 С.Хидиров Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва давлат тузуми. Ю.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. Т.2002. Б.80

2 Қаранг: Темур Тузуклари/ форсчадан А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов таржимаси; Б.Аҳмедов таҳрири остида.-Т.: “Ғ.Ғулом” нашриёти,1996. Б.93-94.; Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. Т.: “Меҳнат” 1992.-328 б.

3 Бу борада олима Ш.Ўльжаеванинг қайд қилишича, салтанатда судлар ихтисослашган бўлиб, уларнинг уч хил тури мавжуд эди. Биринчиси-лашкар қозиси. Бу қозилик ҳарбийлар масалаларга оид жиноят ва низоли масалаларни кўрган. Иккинчиси-шариат қозиси бўлиб, у шариат билан боғлиқ жиноят ва низоларни кўриб чиққан. Учинчи қозилик дунёвий-фуқаролик ва давлатга тегишли бўлган масалаларни, масалан ўғирлик, молиявий ва маъмурий соҳаларга оид ишларин кўрган. //Ш.Ўльжаева Амир Темур салтанатида миллий давлатчиликни ривожланиши тариъх фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация Т.2008 Б.146

1 Абдулҳаким Жузжоний Амир Темурнинг ҳуқуқий қарашлари. Ҳаёт ва Қонун 1997№7 Б.15

2 Ш.Ўльжаева Салтанатнинг хос тузуги //Huquq va burch №4/2004. Б.24-26

3 У.Таджиханов, А.Саидов Ҳуқуқий маданият назарияси. Дарслик 2 томлик, 1-том / масъул муҳаррир Академик Ш.З.Ўразаев Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. Т.1998. Б.178

1 Ш.Ўльжаева Салтанатнинг хос тузуги //Huquq va burch №4/2004. Б.24-26

2 Низомиддин Шомий кўрсатилган асар Б.385

3Низомиддин Шомий Зафарнома. Форс тилидан Ю.Ҳакимжонов таржимаси. Нашрга тайёрловчи. А.Ўринбоев. Т.1996,

Download 115.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling