Темурийлар даврида таълим-тарбия ва педагогик ғоялар тарақҚиёти
Темур ва темурийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший тараққиёти
Download 38.17 Kb.
|
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
1. Темур ва темурийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший тараққиёти.
1. Темур ва темурийлар даври Ўрта Осиё маданиятида алоҳида даврни ташкил қилади. Маданият тарихида классик давр ҳисобланган бу давр хусусан, ўзбек маданиятининг бугунги ҳуқуқий жойлашувида асос бўлиб хизмат қилади. Аввало, бу давр маданияти Темур асос солган кучли давлатчилик тамойиллари асосида шаклланган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқдир. Амир Темур даврида Ўрта Осиёнинг мустақил бир давлат қилиб бирлаштирилиши мамлакатнинг иқтисодий-маданий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Илм-фан, адабиёт ва санъат, ҳунармандчилик ва меъморчилик равнақ топди. Мамлакат ва пойтахт Самарқанднинг ободончилиги йўлида маҳаллий ва чет мамлакатлардан кўплаб фан ва санъат аҳлларини, ҳунарманд меъморларни ва мусаввирларни тўплади. Темур марказлашган давлат тузиш жараёнида ишлаб чиқаришга, хусусан қишлоқ хўжалигига алоҳида еътибор берди. Ўрта Осиёда қишлоқ хўжалиги сунъий суғоришга боғлиқлигини яхши тушунган Темур Ангор каналини қаздирди ва Мурғоб водийсида суғориш ишларини йўлга қўйди. Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари оқар сув билан таъминланди. Лалмикор ерларда ариклар қазилди. Деҳқончиликда донли екинлар, пахта, зиғир екилган. Бўёқ учун рўян ўсимлиги, шунингдек пиллачиликда тутлар кўп екилган. Узум, лимон етиштирилган. Улуғбек даврида Боғи майдонда турли ўсимликлар екилиб, Боғча номли боғ барпо етилган. Темур Самарқанд атрофида Бағдод, Султония ва Шероз номли қишлоқлар қурдиради. Темур ва Улуғбек даврида қўйчилик ва йилқичиликка алоҳида еътибор берилган. Тоғ -кон ишлари йўлга қўйилиб, турли маъданлар қазиб олиниши туфайли ҳунармандчилик ривожланган. Ободончилик, суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши иқтисодий ҳаётда муҳим соҳа-ҳунармандчилик, савдо ва товар-пул муносабатларининг тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. ҳунармандчилик тармоқларининг кўпайиши туфайли шаҳарларда ҳунармандчилик маҳаллаларининг сони ортиб, янги бозор расталари, тим ва тоқлар қурилди. Тўқимачилик, кулолчилик, чилангарлик, темирчилик ва бинокорлик соҳалари асосий ўрин тутган. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шоҳруҳия, Термиз, Шаҳрисабз, қарши шаҳарларида янги ҳунармандчилик маҳалалари қурилиб, савдо марказига айланди. Ип, жун, каноп толасидан газмоллар тўқилган. Ипакдан шойи газламалар atlas, кимхоб, банорас, дуҳоба, ҳоро, дебо каби газмоллар тўқилган. ХV-асрда металл буюмлар - уй-рўзғор буюмлари, асбоб-ускуналар, қурол-яроғлар кўплаб ишлаб чиқарилган. Самарқанд қуролсозлик марказига айланиб, совуцозлар маҳалласи қурилган. Шаҳарларда мис ва жездан буюмлар ва мис чақалар зарб қилинган. Темур фармони билан Уста Иззоддин Исфаҳоний ясаган жез қозон ва шамдон ҳозиргача сақланиб қолган. Мисгар ва чилангарлар металлни тоблаш, қуйиш, сиртига нақш солиш, олтин ва кумуш суви юритиш каби мураккаб ишларни бажарганлар. Масалан, Бибихоним масжиди ешиклари етти хил маъдан қотишмадан тайёрланган. Заргарлар олтин, кумуш ва жез қотишмаларидан нафис зеб-зийнат буюмлари ясаганлар. Олтин ва кумуш гардишли, қимматбаҳо тошлар қадалаган идишлар сиртига нақш ва ёзувлар ишланган. Кулолчилик енг сертармоқ соҳа бўлган. ХIV-ХV асрларда сирли сопол бадиий ранг-барангликда турли соҳаларда ишлатилган ва турли буюмлар ясалган. Тоштарошликда нақш, хаттотлик кенг қўлланила бошланган. Бинокорликда ғишт терувчилар "Банно", пештоқ, равоқ ҳамда тоқларга парчин ва чироқ қопловчи пардозчилар "Устоз" дейилган. Самарқандда шишасозлик ривожланиб турли идиш ва буюмлар ясалган. қурилишда рангли ойналардан фойдаланилган. Ёғоч ўймакорлигида нақшин бинолар қурилган ва буюм жиҳозлар ясалган. Самарқанд қоғози ҳатто чет ўлкаларда машҳур бўлган. Бу даврда ҳунармандчилик моллари ишлаб чиқарадиган корхона бошлиғи "Уста" шогирдлар "Халфа"лар бўлган. ҳунармандлар шаҳарнинг маданиятли табақасига мансуб бўлган. Темурийлар давлати Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Русия, Волга бўйи, Сибир билан мунтазам савдо-сотиқ алоқалари олиб борган. Чет давлатлар билан савдо алоқаларини кенгайтиришда темурийларнинг елчилик алоқалари муҳим аҳамият касб етган. Download 38.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling